Ассалому алайкум! Мен яқиндагина бошимга тушган туҳмат балоси ҳақида сизга савол ёллаб пурмаъно жавобингиздан конглим анча ёришганди. Аммо бу вазият менинг иштирокимсиз ҳам жуда зиддиятли тус олмоқда. Овсиним менга нисбатан бўҳтон ва гумонларини нафақат ёнимиздагиларга, балки бутун эримнинг қариндошлари қаерда яшаса ҳамма ҳаммасига айтиб чиқибди. Кун бойи икки болам билан овораман, Аллоҳ қодир қилганча ибодатдаман, алҳамдулиллаҳ. Демоқчиманки, шу сайтдан бошқа эримнинг қариндошларидан бирортасига дарди ҳол қилмадим. Аммо мени қаттиқ ташвишга солаётгани яқинда жуда катта тўй маросими бўлади, ҳамма қатори биз ҳам борамиз албатта. Телефон мулоқатиданоқ буларнинг муомалаларини кўриб турибман, ўзимдан эмас турмуш ўртоғимдан ҳавотирдаман, уларни ўртага олиб менга уйланганига обдон пушаймон қилдиришмоқчи. Нима қилай, маслаҳат беринг, ҳар бирига ўзимни оқлаб чиқайми ё ҳаммасига бирдай бепарво бўлайми? Бу жудаям оғир ҳолат, ҳеч кимга раво кўрмасдим бу синовни…