Ассалому алайкум! Эрталаб мукаммал таҳорат олиб махсимни кийдим. Бомдодни ўқиб сўнгра мадрасага кетаётганда махсини ечиб, сумкамда олиб бордим. Пешин намозига киришдан олдин таҳорат қилдим, махсига махс тортдим. Шу билан таҳоратлиманми? Орада ечганим учун таҳорат синмадими? Яна куни бўйи маҳсида юрилса, хуфтон ҳам ўқилса, кейин ечиб ухланса, инсон таҳорат билан ухлаган бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тўла таҳорат олгандан сўнг, таҳорат кетмай туриб махсини кийиб, ечиш таҳоратни синдирмайди. Мисол: махсини таҳорат олгандан кейин кийиб, сиз айтгандек ечиб, яна бир муддат ўтгандан кейин ўша таҳорат синмаган ҳолда кийса, таҳоратга футур етмайди. Аммо, таҳорат кетгандан кейин кийиб, кейин махсига масҳ тортиш жоиз эмас. Ёки тўла таҳорат қилса ва махсини кийса, кейин таҳоратни синдирса, таҳорат қилиб махсига масҳ тортса, ундан кейин маҳсини ечса, таҳорат синади. Валлоҳу аълам