Ассалому алайкум! Ёшим 37да. Кўп тушкинликка тушиб қоляпман, вахима бўлиб қолганман, озгина мазам бўлмаса «ўлиб қоламан» деб қўрқаман. Юрагим тез-тез ўйнайди, ҳаёлимга ёмон нарсалар келаверади. Нима қилай маслахат беринг?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Энг биринчи ўринда “Гепофиз массажини” олишингиз керак. Ваҳима асосан гармонал ўзгариш оқибатида, кучли стресс, оғир касалликни бошидан кечирилишидан келиб чиқадиган касаллик. Овқатланишингизни йўлга қўйиб олишингиз, уйқуингизга эътибор беришингиз керак. Ҳамда бу касаллик қаттиқ чарчашдан, бироз шамоллашдан ҳам қайталайверади. Шунинг учун ўзингизни қаттиқ чарчашдан, бетобликдан авайлаб туришингиз керак. Кайфиятингизни кўтариб туришга ҳаракат қилишингиз керак. Юракни сиқадиган гапларга эътибор қилмай, салбий гапларни гапирадиган инсонлардан ҳам узоқроқ юришингиз керак. Умумий уқалаш муолажасини ҳар уч ойда кетма-кет ўн кун олиб туришингиз ҳам яхши самара беради. Ҳамда, ҳар куни нонуштани, эрталаб, соат 7 да қилиб олишга, кечки овқатингиз ҳам, кечқурун 19 дан кечикиб кетмасликка эътибор бериб, бу вақтда табиий ширинликни бироз тановул қилишингиз яхши. Истиғфорни кучайтириб, “Солатун нария”ни ўқишга одатланишингиз жуда яхшидир. Валлоҳу аълам