Никоҳ

01:48 / 10.08.2022 | AMIRXON RUSTAMJONOV | 478

Ассалому алайкум! Мен турмуш қурганимга 3йил булди ҳужейнимни зинодан хбет Қимор уйинларидан қайтармоқчи булиб шу ишларни ташенг ҳаммаси гуноҳ булар дигандим ва қайнотамга ҳам бу ҳақида айтгандим қайнотам ҳужейними урибдилар ичма зино қилма Қимор уйнама диб кейин уйга кириб сени деб дадам мени урди сен 3талоқсан жавобини бердим дедилар. Орадан 20кун утиб бир домлани олиб келиб қайта никоҳ уқиттилар унгача уйимдагиларга ҳам айтолмадим бирга яшашимиз ҳаром дисам ҳам уйимга юбормади. Интернет саҳифаларида эшиттим имомларнинг гапларни юл йиқ дейишибди. Саволим шундаки бизнинг уқитган никоҳимиз ҳалолми

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан).