Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ !
Биз турмуш ӯртоғим билан турмуш қурганимизга 3 йил бўлди.
Никоҳ ӯқитиш учун бир қариндош домламизнинг уйиларига борганмиз
Мен опам билан борганман, турмуш ӯртоғим эса бир узлари борганлар.
Никоҳимизни ӯқилган хонада Домла, турмуш ӯртоғим мен ва опам бўлганмиз.
Лекин мен Бахтиёр оила китобида ва бошқа китобларда никоҳда гувоҳлар сони ҳақида ӯқиган эдим. Бизда гувоҳлар сони етарли бўлмаган. Турмуш утоғимдан сӯраганман бу ҳақида Улар Домла ӯзлари билсалар керак бӯлмаса айтган бӯлардилар деганлар. Хозирда 2та фарзадимиз ҳам бор. Саволим бизнинг никоҳимиз мукаммал бӯлмаганми? қандай йўл тутишимиз керак?ахир 3 йилдан бери бир ёстиқга бош қӯйганмиз ёки бошидан никоҳ ӯқитишимиз керакми ?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайта никоҳ ўқитиш керак. Валлоҳу аълам!