Ассалому алайкум! Яхшимисиз устоз?
1. Нашриётга психологик, иқтисодий китобларни чет тилидан ўзбек тилига таржима қилиб бериб пул топиш ҳалолми?
2. Нашр учун муаллиф рухсати бўлмаган ҳолда мен фақат таржима қилиб компьютерда ёзиб берганим учун ҳақ олишим жоизми?
3. Таржимон исми кўрсатилиши шартми, таржимондан рухсат олиниб бошқанинг номидан таржима қилинди, деб чиқарилиши мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нашриётда муаллифлик ҳуқуқи бўлса жоиз. Муаллифлик ҳуқуқи бўлмаса таржима қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!