Зийнатланиш борасидаги чекловлар

17:04 / 11.08.2022 | الاسلام | 443
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозалар! "бу холатда қош ва киприкни бўяш жоизми?" деган савол берган эдим лекин ҳозир қайта ўқиб бироз тушунарсиз бўлиб қолганга ўхшабди. Шу сабаб тушунарли усулда қайта беришга қарор қилдим!
Қошни қора ёки рангиз қаламда бўяшни жоиз эмас деган экансизлар. Буларни жоиз эмаслиги номаҳрамларни фитнага солишими. Бир суҳбатда "аёл эрига зийнатланган ҳолда кўриниши керак" деган гап эшитган эдим. Кейин у биродаримизга савол беришган қош ва киприк бояшлик ҳақида. Бу саволга "агар у воситалар ҳина каби сув ўтказадиган бўлса жоиз, лак каби сув ўтказмайдиган ва танани қоплаб ғусл ва таҳоратга монелик қиладиган бўлса жоиз эмас. Ва яна бир шарти номаҳрамларни фитнага солиш хавфи бўлса ҳам жоиз эмас" замиридаги жавобни берганлар. Саволимни асли ҳам шу. Яни аёл билан ёлғиз қолган пайтимиз, унга бўлган рағбатим ошиши ва зийнатланиш учун учун ҳар хил пардоз воситаларидан (масалан киприк, қош бўяйдиган) фойдаланиши мумкунми. Шу ўринда айтишим керак, биз ҳина каби сув ўтказса ҳам бир қанча муддат қолиб кетадиган бўёқ эмас ҳозирги замонавий қаламга ўхшаш воситалардан фойдаланмоқчимиз. Бирга бўлганимиздан сўнг, аёлим қилган юз пардозини қандай усул билан бўлса ҳам кетказишга ҳаракат қилади. Чунки аёлимга бошқалар ёмон кўз билан қарашларини хохламайман. Биз сув ўтказмайдиган воситалардан четланишга ҳаракат қиламиз. Айтганимдек алоқадан сўнг пардозни кетказадиган маҳсулотлари ёрдамида бўлса ҳам қилган пардозини ювиб ташлайди. Ин ша Аллоҳ
2. Агар бу ҳолатда ҳам жоиз эмас демоқчи бўлсангизлар жоиз эмаслигига қандай сабаблар бор? Чунки биз қайси усулдагисига руҳсат этилган қандайидан қайтарилган билмаймиз? Ахир саҳобия аёллар ҳам хожалари учун зийнатланишган экан. Аёлим зийнатланишда нималарга эътибор бериши керак.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аёл эри учун зийнатланиши жоиз. Балки бу иш савоблидир ва эрнинг ҳаққидир. Аёл эри учун зийнатланиб, номаҳрамларга зийнатини кўрсатмайди.
Пардоз воситалари турли бўлади, унинг ичида узун муддат сув билан кетказиб бўлмайдиганлари ҳам бор, мисол учун лак каби. Ёки сувни ўтказмайдиган, мисол учун киприкни ёпиштирадиган клей каби. Шу сабаб биз умумий қоидада узоқ муддат сув ўтказмайдиган пардоз воситаларни жоиз эмас, деймиз, таҳорат ва ғуслга монеълик қилмайслиги учун. Аммо бир марта ювиб ташлаганда сув билан ювилиб кетадиган пардоз турларида танглик йўқ.  Валлоҳу аълам!