Бўйинга масҳ тортиш

10:05 / 02.02.2019 | Visola0108 | 912
Ассалому алайкум! Бошга масҳ тортгандан кейин бўйинга ҳам масҳ тортилиши керакми.? “Бўйинга масҳ тортиш макруҳ амалдир”, дейилган ҳадис борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб эканига далил қуйидагича:
رَوَى أَبُو الْحَسَنِ ابْنُ الْفَارِسِ بِإِسْنَادِهِ عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ النَّبِيَّ  قَالَ: «مَنْ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ بِيَدَيْهِ عَلَى عُنُقِهِ وُقِيَ الْغُلُّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ».

Абулҳасан ибн Форис Ибн Умардан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким таҳорат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади», дедилар».
Ғул-темир бўйинбоғ, занжир дейилади. Айбдорнинг бўйин, оёқларига кийгизиб қўйиладиган жазолаш асбоби: кишан