Болага илм бериш

06:02 / 01.08.2022 | Laylo | 1185

Ассалому алайкум! 6ёшли жиянимга Аллоҳ исмларини араб ҳарфларини ўқитишни бошладим. Қачон кел дарс қиламиз десам, ўзини ҳар қаёққа уриб, йиғлашни бошлайди. Йўқ, мени эсимдан тез чиқиб кетади деб баҳона қилади. Ҳолатини кўриб ичида шайтон бормикин деб қоламан. Жуда ғалати қилиқ қилиб ўзини отади. Битта жойда турмайди. Нима қилсам экин?

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандингизга дарс тарзида эмас, бирон иш қилаётганда, масалан: овқатдан олдинги ёки кейинги ўқиладиган дуо, ётишдан олдин ёки уйғонганда, уйдан чиқаётганда, уйга кираётгандаги дуоларни ўргатинг. Ёдлаб бўлганда мақтаб бирор  мукофат беришни одат қилинг. Бу ёшда илм ўйин тарзида 15- 20 дақиқа шуғулланиб, бир зум дам олдириб кейин яна давом эттирилади. Болада секин-аста дарс қилишга кўникма пайдо бўлади, иншааллоҳ. Иброҳим сурасининг 41-сурасини ўқиб юринг, иншааллоҳ атрофингиздагилар намозхон, Қуръон ўқувчилар бўлишади. Валлоҳу аълам!