Ассалому алайкум!
1. Мен Америкада истиқомат қиламан. Яқинда қўшнимнинг уйида аёллар билан ўтирганимизда пешин вақти кирди ва аёлларнинг ҳаммаси бир аёл имом бўлган ҳолатда жамоат бўлиб намозни адо этишди. Мен ҳанафий мазҳабига кўра бу макруҳ бўлганлиги сабабли алоҳида ўқидим. Аммо ажралиб олганлигим сабабли ўзимни ноқулай ҳис қилдим. Шундай ҳолатларда мен ҳам жамоатга қўшилсам бўладими ёки алоҳида адо этганим маъқулми?
2. Бу ердаги аксар танишларим фиқҳий мазҳаблардан ҳеч бирига эргашишмайди. Чунки уларнинг масжиддаги устози Саудия Арабистонида таҳсил олиб келганлар. Шунингдек, масжид аҳли шайх Албоний, ибн Усаймин ва ибн Боз каби уламоларнинг асарлари асосида таълим олишади ва амал қилишади. Шу ҳолатда мен масжидда ёки уйда аёллар билан жамоат бўлиб намоз ўқишим жоизми?
3. Улар билан ихтилофга бормаслик ва баҳслашишнинг олдини олиш учун мазҳаблар ҳақида гапирмаётган эдим. Яқинда алоҳида намоз ўқиганлигим сабабли айтишга мажбур бўлдим. Уларнинг наздида мутаассиб, йўлдан адашгандек туюляпман табиий. Устоз, бу ҳолатда нима қилишимни маслаҳат берасиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уларга қўшилмаганингиз маъқул. Бирга бўлиб қолсангиз, фитна чиқиш эҳтимоли бўлса бирга намоз ўқинг. Кейин намозингизни қайта ўқиб олинг. Уларга мазҳаб ҳақида гапирмай, улар билан баҳслашмай тўғри қиласиз. Валлоҳу аълам!