Келинлар ҳақида

16:40 / 02.02.2019 | nodiraxalilova | 1210
Ассалому алайкум! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Мен ҳомиладорман. Шу сабабли бир нималар егим келиб туради. Турмуш ўртоғимга айтиб олиб келтирдимда уйда яшириб едим ва буни қайнонам билиб қолиб мендан қаттиқ хафа бўлдилар, хаттоки мен билан гаплашмай қўйдилар. Мен кечирим сўрадим барбирам кечиримли аёл эмаслар. Ўғилларидан хам хафалар. “Эрим мени деб онасини кўнглини оғритиб қўйди”, деб виждоним қийналяпти. Шу ишни хақиқатдан нотўғри қилдимми? Гуноҳкор бўлдимми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аслида гуноҳ иш эмас. Лекин шу сабаб оилада нохушлик келиб чиқаётган бўлса, кейинги сафар бундай қилмаган маъқул. Валлоҳу аълам