Оилавий

02:43 / 17.08.2022 | Маржона | 186
Ассалому алайкум! Ёшим 22да, Куёв ва онасининг қайта-қайта келишлари, ваъдалари билан фотиҳа бўлди. Лекин энди куёвнинг опаси тўйга қарши, жуда кўп келишмовчиликлар бўляпти. Биз ҳар қандай камчилик ва гап-сўзларга кўз юмиб, ҳўп дедик. Аммо опаси онамга тел қилиб, тўй бўлмайди деди. Совчилликка келишганда, фотиҳада гап-сўзлари умуман бошқа эди. Яқинда зинадан тўйиб, оёғим синиб қолди. Аллоҳимдан хайрлигини сўраяпман. Нима қилишга ҳайронмиз, барчасини ўз ҳолига ташлайликми ёки бахтимиз учун курашайликми? Бахтни Аллоҳ беради ку, бу ишларнинг маъносини ҳеч тушуна олмаяпмиз. Илтимос маслаҳат беринг.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Сизлар ҳеч нарса қилманглар. Ҳаридорлар муаммоларини ўзлари эплаб ҳал қилиб олишсин. Эплашса маданиятли одам бўлиб сизни келин қилиб олиб кетишсин. Валлоҳу аълам!