Ва алайкум ассалом! Боғчага бирга бориб, ўша ерда ярим кун қолиб, “ўйинчоқ, бирон нарсалар, ширинликлар олиб бераман”, деб, болани ўргатиб олиниши керакдир эҳтимол. Агар шунда ҳам кўниколмаса, у ҳолда, Мактабгача бўлган таълим масканларидан бирига олиб бориб, 1-2 соатлик дарсларни қилдириб, мактабга таёргарлик кўрилиши керак. Болани кўпроқ болалар гавжум бўлган жойларига олиб бориб, ўйнатиб турилиши, фарзандингизни уйдан ташқаридаги, ўзи тенгиларга ўргатилишига ёрдам бўлади. Йўқса, мактабда ҳам болаларга қўшилолмай қийналиб қолиши эҳтимоли бор. Аммо, сиз болага ёш бола каби қараб кўришингиз ҳам бирон самара берар. Яъни, кўпинча биз оналар, “менинг болам ҳаммадан ақллироқ, бошқалардан фарқи кўп .” каби гаплар билан ҳам, уларни жамиятдан ажралиб қолишига сабабчи бўлиб қоламиз. Нима бўлганида ҳам, биз болаларимизни мустақил бўлишига, жамиятга қўшилишига ўргатишимиз керак. Валлоҳу аълам