Нима қилсам қайнонамнинг кўнглини оламан

07:43 / 02.08.2022 | Iroda | 432

Ассалому алайкум! Устозам оилам қил учида турипти.илтимос маслаҳат берин.озим олий малумотлиман.ҳозирда фарзанд тарбияси билан бандман.илм олишни ва зиёли инсонларни ҳамиша яҳwи кораман.илм олмасам ҳаётимни бошлиқда ҳис қиламан.алҳамдиллаҳ шу қизиқишим мени тажвид илмини органишга олиб борди.ҳозир Қурон ҳатм қиляпман ҳамда фиқҳ илмини органямман.балки шу сабаб уй ишларида уқувим ёқроқ.бу билан умуман иш қилмайман деёлман.иккита ёш болам болса ҳам уйим ҳамиша озода тутишга ҳаракат қиламан.лекин қайнонамнинг ҳеч мендан конгиллари толмаяпти.мен билан гаплашмайдилар.салом берсам алик омайдилар.қолимдан овқат ҳам емайдилар.кочадан овқат олиб келиб ейдилар.ёнимдан отадиган болсалар юзларини бурадилар.нуқул ҳожайинимга ёмонлайдилар.шу сабаб ҳожайиним билан муносабатларимиз анча совиган.уйга келгилари кемайди.кочада овқатланип кеч келадилар.албатта ҳамроҳлари аёл киши эканлигига шубҳам ёқ.уйда овсиним бн озимизга лойиқ овқат қиламиз. Айтингчи бундай вазиятда муслима аёл озини қандай тутиши керак.бундай зулмга чидаганимга мени ажрлар кутяптими.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Албатта бу синовларга қилган сабрларингиз учун иншааллоҳ ажр-мукофотлар бор. Қайнонангизнинг феъли шундай бўлса сизда айб йўқ. Хизматини чиройли адо этаверинг. Вақти келиб бу дилхираликлари учун афсус қилиб қолади. Асосийси шу уйда қилаётган барча хизматларингизни Аллоҳ розилиги учун деб бажарсангиз бўлгани. Қайнонангизга бўлсин турмуш ўртоғингизга бўлсин муносабатингизни чиройли қилаверинг. Гапирганингизда табассум ила қаранг. Овозингизни гўзаллаштириб, мақтов гапларни аралаштириб гапиринг. Уларнинг тилини тополмагандирсиз эҳтимол. Тўғри сизга ҳам онсон эмас. Зулм қилинса сабр қилишга мажбур эмассиз. Аммо фарзандингизнинг ўзининг отаси бўлгани дуруст. Қайнонангизни деб турмушингизни бузмаганингиз маъқул. Шу сабаб бир тадқиқот ўтказинг. Қайнонангизнинг ишларини меҳр бериб бажаринг. Табассум ила. Шунджа миянгиздан негатив ўй-фикрлар кета бошлайди. Қайнонангиз сизни яхши кўраётганини, сизга меҳр бераётганини тасаввур қилинг. Ҳаёлингизга келтирган гумонларингиз иншааллоҳ ҳаётингизда ҳам бўлади. Аллоҳ Қуръони каримда “гумонингдаман” деган маънода бандаларига хитоб қилган. Шунинг учун сиз ҳам гумонингизни яхшилашга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.