Мен гуноҳ қилдимми ?

09:27 / 18.08.2022 | Kamola | 292
Ассалому алайкум! Одинахон опа Аллоҳ сизни õзи паноҳида асрасин илмингизни зиёда қилсин илмимиз етмагам масалаларда бизга ёрдам бериб бизларга шарият ҳукимларини тõģри етказиб беришингизнида Аллоҳ мададкор бõлсин. Бугун мен жуда қийин аҳволда қолдим бидятга гуноҳга йõлиқдим аммо имкор қила олмадим . Турмушимга 4 йил бõлябти ҳали фарзандли бõла олмадим кõплаб шифокорларга бордик менда фоликула ёрилмаябти экан куп даволандим аммо ҳалиҳам натижа бõлмади. Қайнонам ҳам õзимни онам ҳам амма ҳолалару келин ойиларимиз ҳаммаси ҳар томондан мени ҳар ҳил ирим сиримлару бидятларга бошлашябти ҳаммаларига бу гуноҳ эканлигини мен бу йõлга юрмаслегимни тушунтириб чарчадим барибр фойдаси бõлмаябти ҳар кунига ё кун ора қайсидур қариндошимиз тел қилибми олдимга келибми яҳши фолбин топдим нафаси õткир баҳши бор экан шунга бор деяверади эскичаҳам бор сан ужарлик қилма эринг қõймаса билдирмай бор деп айтаверади оҳирги 1 ойда жуда кõплаб шумдай воқиалар бõлиб кетябти эримниҳам қайнонам ва амма ҳолалари қõймай шу йõлга бошлаябти биз Аллоҳнинг синовидамиз сабр қиламиз деп келябмиз . Бугун эса бир воқия бõлди , эримни амакисини аёли оламдан õтди ,қайнотам қайнонам ва эримни аммалари эрим икковимизга майитадан розилик сõраб чиқинглар дейишди . Майита ётган ҳонада бир нечта аёллар ва аммаларимз кириб бизга бир шариятда йõқ бõлган бидят амални қилишга ундашди õликни жаҳига боģланган румолни ечиб яна қайта боģлаб розилик сõранглар ва Аллоҳдан шу сабабчи қилиб менга фарзанд бер дип сõранглар дейишди мен нотуģи эканини гуноҳ эканини билиб турсамҳам шу ишни қилдим ҳозир гапирсам бу аёллар мени тушунмайди ҳам ортиқча гап сõз кõпайибкетмасин қалбиндан бу ишга рози эмасман деп майита аёл ҳурматидан индамадим эримга қарадим шариятдан ҳабари бор қурондан илми бор одамку ҳозир бу иш нотуģри деб чиқиб кетсалар мен ҳам кетаман дип қараб турдим аммалари юр нега қараб турибсан бõл бола керак бõлса қиласан деп эримга ва менга шу ишни қилдиришди мен жуда қõрқдим ич ичимдан Аллоҳ õзинг кечир мен ҳато қилябман деп туравердим бошқа бир сõз деёлмадим ҳозир жуда сиқилиб кетябман Аллоҳ мени синади ман синовдан õта олмадим Аллоҳдан эмас бандаларни гапидан қõрқиб гуноҳ иш қилдим деп қõрқиб кетябман эримга айтсам мен бу нима иш экамини билмай қолдим қандай бу ишни қилдим деп уйга келиб афсусланиб қодилар мен сезгандим десам нега айтмайсан деп мени койидилар мен ҳозир қõрқябман гуноҳкор бõлдимми? ахир қалбимдан ҳоҳламасамҳам гуноҳ эканини билсамҳам индай олмадим ёқ бу иш ҳато деп кета олмадим ёки эримга билдирмадим менга тõģри йõл кõрсатинг илтимос
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Тавба қилинглар. Истиғфор айтинглар. Аллоҳдан мағфират қилишини умид қиламиз. Валлоҳу аълам!