Ассалому алайкум! Бир неча йиллик қазо намозларим бор. Кучим етгунича ҳар кунлик 5 вақтда қазоларимни ҳам ўқиб бораяпман. Аср намозини ўқиганимдан сўнг асрнинг қазосини ўқидим. Асрдан кейин қазо ўқилмайди деб эшитдим. Қуёш ботиши эҳтимоли борлиги учунми? Ахир шомгача ҳали бир ярим соат вақт борку
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввал қазо асрни ўқиб олиб, кейин ўша кун асрини ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам