Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Мен ҳомиладорман, шу сабабли бир нималар егим келиб туради. Турмуш ўртоғимга айтиб олиб келтирган нарсамни уйда яшириб едим ва буни қайнонам билиб қолиб мендан қаттиқ ҳафа бўлдилар. Ҳаттоки мен билан гаплашмай қўйдилар. Кечирим сўрадим, аммо кечирмадилар. Ўғилларидан ҳам ҳафалар. Хўжайним мени деб онасини кўнглини оғритиб қўйди, деб виждоним қийналяпти. Шу ишни ҳақиқатдан нотўғри қилдимми гуноҳкор бўлдимми?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларку: “Бир кишининг таоми икки кишини, икки кишининг таоми уч кишини тўйдиради” деб. Шунчаки, бу бўлиб ўтган воқеага “мен учун дарс бўлди” дея қараб, кейинги сафар таомни қайнонангиз билан биргаликда баҳам кўришга одатланинг. Кейинчалик қайнонангиз сизнинг еган-ичганингизга эътибор ҳам қилмай қўяди. Ҳозирча эса, арзимаган ишларга асабингизни бузишдан сақланинг. Чунки, фарзандингиз асабий бола бўлиб қолиб, умуман уйқуси бузилиб, йиғлоқи бўлиб қолиши ҳам мумкин. Ундай ҳолатда на сиз ва на қайнонангиз ҳеч нима еб олишга улгурмай қоласизлар. Валлоҳу аълам