Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! 2 сафардан буён ҳайз одатдагидек 7-тугайдиган куни оз миқдорда оқ ажралма келди. Ғусл қилиб намоз бошлашимга қон яна келди. Эртасига яна оқ ажралма келди, яна ғусл қилдим. Бироздан сўнг яна оч қизил пуштисифат қон келди. Ундан сўнг яна шаффоф рангли ажралма келди. Бу сафар аниқ тўхтагандир деб яна ғусл билан ибодатимни бошлагандим. Рамазон ойида тутолмаган қазо рўзамни ҳам тутгандим. Яна жигарранг ажралма келяпти. Ҳар сафар оғриқ билан келяпти. Шунга ҳайз деб ўйлаяпман ҳам. Лекин сиз бир аёлга жавобингизда:
" Ҳайздан сўнг, оқлик кўрсангиз, бас кифоя. Ундан кейин келганини истиҳоза деб ҳисобланг" -деб ёзибсиз. Шуни ва шунга ўхшаш жавобларга кўра 1-келган оқликдан кейингисини истиҳоза қони деб ҳисоблайми? Ёки 10 кун кутайми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Лекин сиз бир аёлга жавобингизда:" Ҳайздан сўнг, оқлик кўрсангиз, бас кифоя. Ундан кейин келганини истиҳоза деб ҳисобланг" -деб ёзибсиз.”
Иложи бўлса шу савол-жавобни берсангиз аълороқ иш бўларди, чунки сиз қайсидир қисмига тушунмаган кўринасиз