Шукрона

17:27 / 04.08.2022 | Дилсора Хожиакбарова | 487

Ассалому алайкум! Хозирги мотиватор еки психолог айтгандек психогенитикага ишониш мумкунми 2) шукрона ва эришмокчи болган орзуларни дафтарга езса боладими

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Мақсад қўйиб оруз-ҳавасларни ёзиб бориш яхши одат. Психогенетикага ишонишга келсак аввал шаръий илмларни хусусан ақида дарсларини яхшилаб ўрганиш сўнг инсон  психикасини, психологиясини илмий жиҳатдан ўрганиш керак. Бундан сўнг генетика илмини илмий жиҳатдан ўрганса яхши. Генетика аслида руҳ каби ғайб илмлардан. Инсонга бу илмларни охиригача ўрганиб чиқиш мумкин бўлмаган нарса. Валлоҳу аълам.