Ассалому алайкум! Хурматли устоз. Мен 2010йил эрим билан шарий никохдан утиб турмуш курдим. Бир кизим бор. Эрим 2019 йил бизни кизим билан ташаб кетди. Эрим хаетимиз вактида умуман таминот килмас эди. Ман санга 30 ёшингда кари кизлигинга карамай уйланганим санга етади таминотни килмийман ва сан манга миннатдор булишинг керак деб, кулимдан келгани шу хохласанг бошкани топиб яшайвер деб менга уйланганини тана киларди. Хозирги кунда 3 йил булди яшамаяпмиз, талогимни сурасам бермаслигини малум килди. Бу манга жазо экан, талок бермийман. Бошка билан турмуш кура олмийсан деб. Хула динимизда бор экан, шу буйича узим талок талаб килмокчиман. Махр кайтариб берилиши керак экан. Менга махр берилмаган. Шу масала буйича ечим топишда ёрдам беринг. Олдиндан рахмат
– Ва алайкум ассалом! Суд орқали ажрашишингиз мумкин. Суднинг қарори билан никоҳни ботил қилса бўлади. Валлоҳу аълам!