Ассалому алайкум! Ёшим 42да 20 йил болди турмуш курганимизга 3 та фарзандим бор.Эрим бошка аелга кунгил куйгандан кейин фарзларини бажарми куйганла чидадим касалликка сабаб болди операция болдим энди яна шу муаммо мастопатия яъни жинсий хаёт йуклигидан сораб йиглаб оламан хакимми умуман карагилари йук манга хунукмасман покиза муслима аел босам.Нафсим учунмас соглик учун хавотирдаман 4 ойда 1 боларкан санга дивотила..ажраший дисам шу нарса учун ажрашадими дишади саволим адолат дийилганку зино кивур нафсинг кере боса дивотила гунохини буйнимга оламан дидила.Санла учун хечнарса кигим кемиди дивотила.Харкун жанжал.Бенамоз хамр ичиб динга амал кимила Манга насихат маслахат берсангиз чиройли сабр килсам.Рахмат каттакон
– Ва алайкум ассалом! Аввалом бор нима қилмоқчи эканингизни яхшилаб аниқлаб олинг. Шу инсон билан умрингизнинг охиригача сабр қилиб яшашми ёки бахтлик бўлиб ўзингиз ёлғиз яшаш эҳтимол бошқа турмуш қуришми? Агар ажрашаман десангиз ҳам ҳаққингиз бор, йўқ яшайман десангиз ҳам ҳаққингиз бор. Эркак киши адекват бўлса ҳам унинг кўнглига йўл топиш онсон иш эмас. Аммо бу ишни уддасидан чиқиш мумкин бўлган вазифа. Шундай қила олсангиз гўё сиздан кўра хотиржамроқ ва бахтлироқ инсон йўқ бу дунёда. Аслида аёл киши турмушга чиққач ҳақиқий бахт туйғусини энди тотаман деб ўйлайди ва бахт ҳисси учун бутун масъулиятни турмуш ўртоғига юклайди. Демоқчиманки аёл киши бахтлик бўлиши учун фақат эркак киши сабабчи бўлавермайди. Бахт ҳиссини аёл киши ҳар нарсадан топишни ўрганиши керак. Масалан кимдир тирноққа зор сизнинг эса гулдек фарзандларингиз бор, кимдир бошпанасиз сизнинг эса турар жойингиз бор, кимдир ейишга нон тополмайди сизнинг рўзғорингиз кам бўлса бор қозонингиз қайнайди. Кимдир тонгда уйғонади ҳовлисига чиқади қушларни сайрашини эшитади, қуёш унинг юзини қиздиришини ҳис этади, аммо кўзлари шуни қани энди кўрса. Бир аёл маълум касаллик сабаб қулоғи эшитмай қолганида онамнинг алласини бир марта бўлса эшитишга қолган умримни бериб юборардим деганди. Жон беришига бир хафта қолган бир мунис онахонни қани энди кучим бўлсаю ўзим хаммомга тушиб покланиб мазза қилиб чўмилиб чиқсам ва тўйиб-тўйиб ибодат қилиб олсам деганди. Мана шу неъматларнинг ҳаммаси аслида бахт. Биз аёллар жуда калта ўйлаймиз. Турмуш ўртоғимиз қовоғини уйиб олса бўлди мен бахтсизман деймиз. Айтган рўзғоримизни қилиб бермаса у менга эътиборсиз, мени севмайди, мен бахтсизман деймиз. Турмуш ўртоғимиз қилган рўзғори учун жонини жабборга бериб пешона терини тўкиб ишлаб топиб келади, бизнинг кўзимизга фалончининг эри аёлига олиб берган машинаси, қўзичоқдан тикилган чопони кўринади. Агар аёл киши ҳар нарсадан бахт ҳиссини сеза олса, ҳар лаҳзада Аллоҳнинг неъматини ҳис эта олса кўзлари чақнаб туради, дунёқараши, ўй-ҳаёллари ижобий бўлади, келажаги ҳақидаги гумонлари фақат яхшилик бўлади. Табиийки ҳаёти ҳам яхшиликлардан иборат бўла бошлайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда “гумонингдаман” деган. Шундай экан яхши гумонни қилавериш керак. Сиз ҳам ўтган ҳаётингизга назар ташламаган ҳолда келажагингизни чиройли кўра олишни бугунингиздан бошланг. Тасаввурларингизда, ҳаёлларингизда салбий ўй-ҳаёлларни йўқ қилишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун кўпроқ пиёда юришингиз керак. Бахтни фақат ўзингиздан кутинг. Бунинг учун тонгда ҳаммадан вақтлироқ уйғониб ёлғизликда ўтириб зикр қилинг ва ўзингизнинг бу ҳаётингиз, охиратингиз ҳақида тафаккур қилиб кўринг. Ўзингизни ҳурсанд қилинг ва аёллик куч-қувватига тўлиб-тошинг. Бунинг учун ҳар куни севган машғулотингиз билан бир-икки соат шуғулланинг. Кайфиятингизни аъло даражада бўлишини таъминланг. Бунинг учун жисмоний машқ билан шуғулланинг. 10-15 кунда бир марта бўлса ҳам ҳаётида мақсади бор, энергияга тўла дугоналарингиз билан учрашиб туринг. Гумонларингизни чиройли қилинг. Бунинг учун табассумлик бўлинг. Юқоридагиларни режалаштира олсангиз иншааллоҳ турмуш ўртоғингиз сизнинг бахтингизга сабабчи бўлишга ҳаракат қила бошлайди. Болаларингиз сизни бахтлик эканлигингизни кўриб улар ҳам ўзларини бахтлик ҳис этадилар. Чунки боланинг ҳурсандчилиги тўғридан-тўғри онага боғлиқдир. Валлоҳу аълам.