Аёл киши қулоқ тешиб сирға тақиши

15:28 / 15.08.2022 | Gulnigor | 230
Ассалому алайкум! Менинг ёшим 20 да мен негадир зирак тақишни ёқтирмайман. Лекин онам ва опамлар мажбурлаб қуйишмаябди. Яна онам келинни қоши чиройли бўлиши керак, сен ҳалигача қош бўяшни ўргана олмадинг энди туйинг олди қошингни энг бўлмаганда бир марта тердириб кетмайдиган қилиб бўят 2 3 йиллик қилиб демоқда. Илтимос шу мавзуда ёрдам берсангиз. Маслаҳатингиз учун олдиндан рахмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Зирак масаласи ихтиёрий. Уни таққан афзал, чунки аёлларга шу муносиб. Аммо қош тердириш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!