Ассалому алайкум! Сентябрда хомила ривожланмай қолиб аборт қилдиргандим. Ўшанда мени аборт қилган аёл эмас, ёши катта эркак эди. Эркак докторга аёл фаржини кўрсатиш оғир гуноҳлиги ўша вақти хаёлимга ҳам келмаганмиди, фақат қўрқув ва сиқилишдан бошқа ҳеч қандай нарсани туя олмадим. Умримда биринчи бор она бўлиш бахтига мушарраф бўламан деб қувониб юрардим. Энди нима қилсам бўлади? Эркак докторга аборт қилдирганим гуноҳини ювиб бўлмайдими?