Ассалому алайкум! Бир танишим тушида ҳажга борибди. У энди ҳажга борганлик савобини оладими? Унга хожи она бўлибсиз муборак бўлсин деб қўшнилари қутлабди. “Аллоҳ йўлида эҳсон қилайми, мавлид қилайми?” деб мендан сўради. Ҳеч нарса керакмас Аллоҳ билгувчидир ҳаж амалларини бажармай туриб ҳам бўйнидан соқит бўладимикин дедим
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тушида кимгадир теккан бўлса, энди ўша киши билан эри-хотин бўлади, бориб ҳужжатларни тўғирлашсин, десам маъқул гап бўладими? Кутиб туришсин, фарзанд ҳам туғилади, десамчи?
Ўнгидан сарф ҳаражат қилиб то махсус замонда, махсус ерларга бориб махсус амалларни қилмагунича ҳаж қилган бўлолмайди. Ҳақиқий ҳажни адо қилганидан кейин ҳеч қандай эҳсон маросимини қилиш шарт бўлмаганидан кейин тушда кўрганига умуман шарт эмас. Аллоҳнинг фарзларини бундай ўйин қилишдан қўрқишсин. Валлоҳу аълам