Ассалому алайкум! Хурматли Узтоз мени саволим шундай ман умр юлдошим бн 16 йилдан бери яшаймиз ман узим Аллохим ва Пайганбаримиз Мухаммад с.а.в ни юлларини танлаганман умр юлдошим хам учта фарзандим бор лекин кайнонам ва кайинсинглим руссифатлашиб кетган мени хар хил бухтолар килиб гапиравериб оиламни бузиш жанг пойлаш бн лвора сиздан илтимос менга тугри маслихат берсангиз.Жавоб учун рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Ҳаётда ҳаммада ҳам сизники каби синовлар бўлиб туради. Асосийси турмуш ўртоғингиз билан ўзаро келишаркансиз. Қайнопангиз ва қайнсинглингизга психологик ёндашишга ҳаракат қилинг. Яъни уларга ич-ичингиздан самимий муносабат қилишга, уларга самимий комплимент (мақтов) қилиб туришга ҳаракат қилинг. Гўё дипломатлар каби. Агар дунёда дипломатлар бўлмаса шунча бўлаётган урушларга яна урушлар қўшилиб кўпайиб кетаверар эди. Тасаввурингизни, ҳаёлларингизни тозалашга ҳаракат қилиб кўринг. Ҳаёлингиздаги нарсалар ҳаётингизда бўлаверади. Яхшиликни ўйласангиз яхшилик ёмонликни ўйласангиз ёмонлик бўлаверади. Шунинг учун сизга ёмонлик қилаётган одамларни яхшилик қилаётганларини тасаввурингизга сиғдиринг. Иншааллоҳ у одамлар яхши одамлар бўла бошлайдилар. Валлоҳу аълам.