Ассалому алайкум! Аёл киши жонлиқ сўйиши мумкинми? Масалан: товуқни
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Исломда аёл кишини ўзига хос бўлмаган ишга таклиф қилиш тўғри ҳисобланмайди. Одатда ҳайвон сўйиш иши ҳам аёлларнинг латофатларига зид иш ҳисобланганидан, уларни эҳтиром юзасидан сўйиш ишларига таклиф қилинмаган. Аммо аёл киши сўйган ҳайвон гўшти, агар аёл ҳайз кўрган ҳолда бўлса ҳам, жоиз. Эркак кишининг сўювчи бўлиши мустаҳаб, холос. Чунки у аёл кишидан кўра сўйиш ишларига муносиброқ