Оилам борасида

09:15 / 09.08.2022 | Hanifaxon | 395

Ассалому алайкум! Устоз бугунги улуғ кун муборак бўлсин. Саволим шуки... Эрим: сен эплаб закис қилдириб олдинга деди Мен: синглингизни ҳам закис қилиб бердилар агар закис қилмаганиларда мен ҳам қилмас эдим дедим Эрим: синглим ўғил туққан сен қизлар туғдинг. Ичинг қиз касалвандсан шамоллаб кетгансан деди Мен: киёвиз ўғил экибди ўғил олибди сиз қиз экибсиз қиз олдиз. Аллоҳ нимани ҳайирли қилса шу бўлади тирноққа зормассизку. Биз ёқмайдиган бўлсак осони ажрашинг дедим. Эрим: Итни боласи ҳаромдан бўлган қанжиқ гап қайтарма. Мен: отам билан онам итми сизга дедим Эрим: қўлига пиёлани олиб мани ургани олдимга келди ва гапирсен мажағлаб ташлеман деди ва ишга кетди Мен: бу гапларни кўтара олме унга айтме уйдан кетдим. Эрим уйимга келса нима ди чунки отам ва онамни ит ҳароми деган гапини кўтара олмаяпман

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эркак кишига бундай муносабат қилиб бўлмайди. Юмшоқ муносабат қилиб кўнглига йўл топишга ҳаракат қилишингиз керак эди. Гапларингиздан маълум турмуш ўртоғингизга муносабатингиз қўполроқ. Бундай муносабатдан кейин эркак киши қўпол муносабат қилиши табиий. Агар олдингизга келса ва яшайман деса индамай уйингизга бориб яшайверинг. Турмуш ўртоғингизнинг бундай қўпол муомаласига табассум қилиб ҳазил-ҳузул муносабатлар қилиб вазиятдан чиройли чиқиб кетишга ҳаракат қилишингиз керак. Эркак киши нима деса ҳам сиз ҳақсиз деб табассум қилиб ўзингизни ундан анча паст олиб турсангиз сизни бахтли қилишга у ҳам ҳаракат қила бошлайди. Валлоҳу аълам.