Ассалому алайкум! Менинг бир танишим телеграм иловаси орқали онлайн савдо қилади я‘ни у шахсий каналига ҳар куни Туркия ҳамда Пекинда ишлаб чиқарилган кийимлар ёки бошқа буюмларнинг расми ёки у ҳақидаги видеоларни жойлаб боради.Харидорлар эса улар орқали ма‘лум бир буюмни буюртма қилишади. Ундан сўнг танишим уларни етқазиб беради. Бу каналда ҳижобли аёлларга мўлжалланган кийимлар билан бир қаторда ҳижобсиз аёллар киядиган кийимлар ҳам бирдек сотилади. Саволим шундан иборатки,танишимнинг топаётган пули ҳалолми?
2.Ҳижобсиз аёллар киядиган кийимни сотиш мумкинми ?
3.Аёл киши ҳижобга кирганидан сўнг ўзининг аввалги кийимларини я‘ни ҳижобли аёл кийиши мумкин бўлмаган кийимларини яқинларига бериши ёки уларни сотиб юбориши мумкинми?
Жавоб учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Топаётгани ҳалол. Валлоҳу аълам!