Ассалому алайкум! Келажакда шахсий бизнесимни ташкил қилмоқчиман ва ҳозирда молиявий билимларни ҳамда бизнес ташкил қилишни ўрганаяпман.
Мен ҳозирда кўплаб муваффақиятга эришган тадбиркорлар ёзган китобларни ўқияпман. Бу китобларнинг барчасида деярли бир хил фикр баён этилади. Я‘ни бошида кўп ҳаракатлар ва изланишлар орқали ма‘лум бир бизнесга асос солади. Бунда киши ишнинг бошида қаттиқ меҳнат қилади. Ҳаммаси ўз ўрнига тушганидан сўнг ишламайди ва ўзининг ўрнига ишончли бўлган кишисини қўйиб қўяди. Бундан сўнг у эрталабдан кечгача меҳнат қилмаса ҳам унга мунтазам пул тушиб туради. Бизнесни ташкил қилган ишбилармон ўзи истаган пайтида саёҳат қилиши ёки илм олиши мумкин я‘ни унда етарли пул ва вақт бўлади.Яқинда бир гапни эшитдим унга кўра агар инсон меҳнат қилмасдан пул топса ўша маблағи ҳаром бўлар экан.Бу гап қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Юқорида айтилган гап билан бу бошқа нарса. Мутлоқ меҳнат қилмай, бошқаларнинг ҳаққини ейиш ҳаром. Сиз айтган ҳолатда дастлаб қаттиқ меҳнат қилади ва унинг натижасидан кейинчалик фойдаланиб юради. Баъзида меҳнат қилмаса ҳам молиявий фойда кўриш мумкин, мисол учун пул тикиб. Валлоҳу аълам!