Ассалому алайкум! Мен яқинда бур психологни маслаҳатини эшитиб қолдим унда: бир дафтар тутиб озингизга нима керак бóлса ёзинг масалан: 1.мен чиройлиман,бахтлиман,согломман ва ҳоказо шундан ҳар хил қилиб 22 та ҳар куни ёзса шу ёзганлари болади деб кейин ҳар куни шукрона билдириш раҳмат раҳмат деб 10 15 та ёзиш шу тогрими ширк ёки гуноҳ эмасми яна биттаси бор эрталаб битта предметни тутиб 5 6 та бу мен эмасман мен эмасман деб козини юмиб очганидан кейин 1чи нимани корса ошани куни бойи мен ҳожайин ....ошаман масалан сумка) шуни ҳар куни қилиши керак экан тогрими шу? Асл бахт,саодатга эришиш учун шулардан ва "психолог" маслаҳатидан фойдаланиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай одам мен психологман деб айтса ишонавериш керак эмас. Хирург одамни айнан хирург эканлигини билиб суриштириб кейин операция қилдириш учун борилади. Психолог ҳам шундай одам. Унинг психологик билимлари илмийми йўқми, илми қай даражада, гапираётган гаплари ақидамизга зид эмасми, амаллари шариатимизга мувофиқми йўқми шу тарафларига эътибор бериб кейин унга мутаҳассис сифатида мурожаат қилса бўлади. Ким нима деса шуни бажариш шартми? Мусулмон одамнинг илми бор, тафаккури бор, ақл-идроки бор. Қуръони каримда “Ақл эгалари учун оят карималар белгилар бор” маъносидаги оятлар орқали Аллоҳ барча ақл-идроки бор инсонлар ўйлаб кўришлари зарур эканлиги таъкидламоқда. Шундай экан одамларни бир-биридан ажратган ҳолда муносабат қилиш керак. Валлоҳу аълам.