Қай бири афзал

19:35 / 17.08.2022 | Mahliyo | 185
Ассалому алайкум азийз устозам ! Эҳсон қилганда ўзим севиб киядиган ва ишлатадиган нарсларни беришим керакми ? ,ёки киймайдиган ,ишлатмайдиган , лекин кийишга ва ишлатишга яроқли нарсаларни эҳсон қилишим керакми ? Агар киймайдиган ва ишлатмайдиган яроқли нарсаларимни берсам савоби ҳам ўшанга яраша камроқ бўладими ? Аслида қандай йўл тутишим керак ?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Эҳтиёжсиз нарсаларингизни беришингиз жоиз. Аммо савоби камроқ бўлади. Ўзингизга ёққан нарсанинг эҳсон қилишингизнинг ажри катта. Валлоҳу аълам!