Бомдод намозини соат неччигача ўқиш мумкин

21:40 / 21.08.2022 | Zuhra | 1614
Ассалому алайкум! Ҳурматли билим эгалари устозларим сизларга берадиган саволим шуки Алҳамдулиллаҳ намозларими вақтида ўқийман лекин базида бомдод номозига туролми қоламан туришим билан турмуш ўртоғимни ишга кузатишим фарзандларимга эрталабки чойини ичириб котта фарзандими боғчага обориб қойишим керак бўлади унгача соат 8:30 ёки 9:00 бўлиб кечикип кетади кн ҳаракат қлп оллоҳимдан намозими ўзи даргоҳида қабул қилишини ният қилиб бомдод номозими ўқиволаман саволим бомдодга туролмаган вақтимда соат нечигача бомдод номозини ўқиб олишим жоиз ҳисобланади. Олдиндан саволимга вақт ажратиб билимингизни аямасдан жавоб берганингиз учун каттакон раҳмат оллоҳим билимингизни бунданда зиёда қилсин жаннати билан сийласин.Амин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало ҳар намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Вақтидан кечиктириб юбориш катта гуноҳ. Бандачилик, ўз вақтида ўқилмаса, қачон бўлса ҳам қазосини ўқиб олиш жоиз. Валлоҳу аълам!