Қариндошлар билан алоқани узиш

21:11 / 21.08.2022 | Nasiba Nuraliyeva | 339
Ассалому алайкум! Устоз, яхшимисиз? Саволим: дадам билан тоғамнинг ораларидан гап қочган. Дадамларнинг феъллари анчагина оғир. Хуллас, шу сабаб бўлиб ҳозирги кунда онамни ҳам укаси билан борди келдини узасан, бизга ҳам тоғангникига бормайсан деб туриб олган. Яқинда тоғамлар қизларини узатади. Оилавий дадам томонидан тақиқ қўйилган. Онам руҳий сиқилишда. Стрессдалар. Дадамга бирор нима ҳам дея олмаяпмиз. Ахир бу сийлайи раҳмни узиш билан тенг нарса эмасми? Нима қилсак тўғри бўлади? Биз болалар ҳам қийналдик.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Силаи раҳимни узиш жоиз эмас. Ҳеч ким на ўзи орасидаги на бошқалар орасидаги сиоаи раҳимни уза олади. Сизлар алоқани эҳтиётлик билан давом эттираверинглар. Отангизнинг хархашаларига эса сабр қилинглар. Валлоҳу аълам!