Ассалому алайкум! Агар эркак киши ота-онасини ва аёлини розилигисиз бошқа аёлга шаръий никоҳ билан уйланса зино қилган бўладими? Кўпчилик эркаклар хотини бўла туриб кетма- кет уйланади. Ўзини никоҳим бор деб оқлайди. Ундайларни айтган гапига қандай раддия бериш мумкин?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бошқа хотинга уйланишда аввалги хотиннинг розилиги шарт эмас. Чунки бу эрнинг ҳуқуқи. Аслида ҳеч қандай аёл бунга рози бўлмайди. Эркак адолат қилса, аёл эрига нисбатан бош кўтариб итоатсизлик қилмаса, оила тинчи бузилмайди. Валлоҳу аълам!.