Ассалому алайкум! Ёшим 23 да. 3 йилча аввал кинна солдириш мақсадида муллага борганимда менга “эркак жинингиз бор экан. Эртага турмуш қуришингиз ва фарзандли бўлишингизда муаммолар бўлади, шунга иримини қилинг”, деган эди. Мен қўлдан келганча мусулмонлик қонун-қоидаларига амал қиламан. Иримларга, фолга ишонмайман. Лекин мана шу орада камида 10-15 та болага рад жавобини бердим. Телефон қилса кўтаргим келмайди. Улар эса мени кеккайганликда айблайди. Менга турмуш қуриш таклифини қилса негадур гаплари кулгули туюлади. Ҳозир ўзимнинг ҳаққимга "Хайрли бир кунда, хайрли бир жойда, хайрли бир инсонга бу қайсар қалбимни таслим эт. Шак -шубҳасиз Сен аввални ҳам, охирни ҳам билгувчироқсан" деб дуо қиляпман. Эркак жин бор нарсами ва ундан қандай қутулиш мумкин? Инсонни жуфти унинг тақдирига битилган бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Ва алайкум. Бу ҳақида диний манбаларда ҳеч қандай хабар келмаган. Валлоҳу аълам