Ассалому алайкум! Мени ёшим 25да. Икки фарзандим бор. Турмушга чиққанимга 7 йил бўлди. Аллоҳга шукр, оилам тинч. Лекин мени қўлларим қалтирайди. Невропатологга учрадим, асабдан, деб дорилар ёзиб берди, лекин дорилар таъсир қилмади. Қувват оширадиган нарсаларни ҳам доим еб-ичиб тураман. Фойдаси бўлмаяпти. Маслаҳат беринг
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Қўл титрашининг сабаблари кўп: бош мия жароҳатлари, айрим неврологик касалликлар, баъзи дорилардан заҳарланиш, қалқонсимон без касаллиги, стресс ҳолатлари ва ҳоказолар.
Агар невропатолог даво муолажасидан самара бўлмаган бўлса, ёки даво нотўғри ўтказилган, ёки ташхис нотўғри қўйилган. Ташхисни аниқлаштириш учун сизга эндокринолог, психолог, терапевт ва қайта невропатолог кўригидан ўтишни тавсия қиламан. Хусусан, қондаги ТТГ, Т3 ва Т4 гормонларини текширтиришни, ЭКГ ва қалқонсимон без УЗДсини ўтказишни маслаҳат берган бўлардим