Рангли линзалар ҳукми

08:39 / 27.02.2019 | Bibisohiba | 1075
Ассалому алайкум! Рангли линзаларни тақишнинг ҳукми қандай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Агар ўша линзалар тиббий мақсадда бўлиб, шифокорнинг тавсияси билан бўлса, жоиздир. Рангсиз линзадан кўзойнак ўрнида фойдаланиш жоиз. Кўзининг ўзини рангидан бошқа рангдаги линзадан фойдаланмасин. Бу алдовга кириб қолиши мумкин.
Шунингдек, кўз ҳамма вақт намланиб туриши керак. Линза тақилганда ўшанча жой суви янгиланмаган ҳолда туриб қолади. Бу эса охир оқибат кўр бўлишга олиб келади. Бу шифокорларнинг хулосаси. Валлоҳу аълам!.