Ажрашган аёлнинг нафақаси

03:12 / 09.09.2022 | Laylo | 312
Ассалому алайкум! Устоз икки фарзанди билан эри талоқ қилиб ўзи бошқа аёлга уйланиб кетган эрнинг аёлини нафақаси кимнинг бўйнида бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иддаси чиққунича эр бўйнида. Идда чиққанидан кейин аёлнинг валийси таъминлайди, эр эмас. Аммо фарзандларининг нафақаси отаси зиммасида бўлади, ажрашган тақдирида ҳам. То вояга етгунларига қадар. Валлоҳу аълам!