Хужайним буган бумаган гапларга мени Рози қил дейдилар.

19:37 / 08.09.2022 | Parvina Tolibova | 266

Ассалому алайкум! Устозам илмиз бундан хам зиёда булсин. Оила бу мақаддас лекин бизлар мурракаб қилиб бир биримизди қийнаймиз. Ажралишишлар купинча эркакди айби Билан булади деб уйлайман, чунга узимда бошимдан утябти 11йил булди Хужайним бн яшайман 3фарзантим бор. Уйди иши, Болалар, ишга ишлашим мени росса чарчатган. Хужайнимди қилиқлари, майда гапликлари, хамма нарсани менга маън қилишлари, туйга, мехмончиликка,уйимга боришимга куп нарсаларди менга маън қилиб қуйганлар. Фақат уй иш тамом. Динга махкам эмаслар, намозларини уқимайдилар лекин керакли гапларди диндан биладилар. Мусульмон аёлга фақат эрини рози қилса булди экан. Намоз, Қуръон шарт эмас экан. Фақат эри бн тушакка булиш керак экан. Узларига қараб юрмайдилар, хидланадилар. Мен хам аёлман мехри бн ётса дейман, табим тортмайди ётишга. Маҷбурман мени вазифам деб ичимдан азобланиб ётаман.Яқинда санаторияга 5кунгина борай личения олай маззам йуқ десам, улмайсан оттайсан бормисан. Сендан мен рози бумайман жаннатга кирмайса, уқиган намозин, уқиган Қуръонинг қабул эмас, борсанг бронжойга ёки ётмасанг деб юрагимди зада қилиб ташлаганлар, юрагим безилайди. Агар узини улдириш гунох бумаганида узимди улдирар Эдим. Бунча нагрузка бн росса чарчадим. Бизани даволанишга хақимиз йуқми.Нимага биза аёлларга бунчахам қийинт. Биз улганимизча азобланиб яшаймизми, хамманарса бизга маън қилинганми, динда фақат эркакди рози қилиш дейилганми, даволаниш учун Ота Онани уйига нечи ойда бир боришга эрдан розилик керакми. Жавобизди кутаман. Туғри маслахат берганиз учун Ташаккур.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз Шайх ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб “Бахтиёр оила” китобларини ўқиб чиқинг. Бу китобни яхшилаб ўрганиб чиқсангиз эркак кишининг аёлининг олдидаги  ҳақ ҳуқуқ ва вазифалари ҳамда аёл кишининг эркак киши олдидаги ҳақ ҳуқуқлари ва вазифалари ҳақида ҳамма нарсаларни билиб оласиз ва тушунчага эга бўласиз. Қачонки одам ўзининг ҳақ ҳуқуқлари ва вазифаларои нималардан иборат эканини яхшилаб тушуниб олса унинг онгида бу яхшилаб жойлашиб олингач ҳеч ким бу одамнинг ҳақ ҳуқуқини буза олмайдиган даражада қувват ҳосил бўлади. Одам қанчалик билимга эга бўлса унга зулм қилгувчилар шунча ожизлана боради. Чунки бу билим инсонни ўта кучли шахсга айлантириб қўяди. Одамнинг ич-ичидан ўта кучли кучи ҳосил бўлади. Турмуш ўртоғингиз сизга ёки ёлғон гапириб сизнинг ҳақ ҳуқуқингизни поймол қилмоқчи ёки ўзи ҳам билимсизлиги туфайли ўзининг гапларига ишончи комил. Сиз билимларингизни оширишингиз орқали оилангизга соғлом муҳитни олиб кира олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.