Ассалому алайкум! Оллоҳ илмингизни зиёда қилсин . Саволим шундан иборатки, турмушимга 5 йил бўлди эрим билан муносабатимиз ёмон эмас лекин уйда оиласидан ажраган қайниопам борла 4 йилдан буён биз билан турадила лекин шу 4 йил ичида неча мароталаб уруш қилдила уйимгаям кетганман шу кишини дб ниччи марта болаларим учун яна қайтиб борганман лекин кеча онамникига леченияга кеганимда қайнотамни уйларини уборка қилиб тозалаб ётоқхонамизни (спалнийни ) калитини олиб келгандим ўзим билан шунда қайниопам телефон қилиб "нимага қулфлаб кетасан нима ҳаққинг бор сани , сан биттаям кўрпачанг йўқ бу уйда мандан бошқа хич кимни прапискаси йўқ " дб уруш қилдила эримгаям телефон қилдириб уруш қилдирдила калитни бервор таксидан ўзинг қадамингниям босма санам болаларингам умуман керакмас ажрашаман хохласанг хозир талоғингни бераман дидила мани у уйда майли ҳаққим бўлмаслиги мумкун лекин эр хотин ётоқхонасига қайниопа ёки бошқалар кириши мумкунми ? Нима қилишни билмаяпман илтимос маслаҳатингизга муҳтожман нима қилай ?
– Ва алайкум ассалом! Катталар бу ишга аралашишлари керак. Ота-онангиз ва қайнона қайнотангиз йиғилиб гаплашиб олишлари керак. Турмуш ўртоғингиз ўзининг опа-укаларига силаи-раҳм қилиши шарт, аммо аҳли оиласи учун ҳам жавобгар эканини эсидан чиқазмаслиги керак. Сиз ва турмуш ўртоғингизнинг ўрталарингизга тушишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Қайни опангиз ва турмуш ўртоғингиз шариатга амал қиладиган одамлар бўлса шариатни яхшилаб ўрганиб шариат қонун-қоидаларини талаб қилсангиз бўлар эди. Аммо улар шариатга бўйсуниб, амал қилиб яшайдиган одамлар бўлмаса- у ҳолда ҳамма нарсани чиройли муносабат билан ҳал қилса бўлади. Сизга оилангизни сақлаб қолиш муҳим бўлса қайниопангиздан нарироқ юришга, унга табассум билан боқишга, кези келганда уни мақтаб қўйишга мажбурсиз. Бу ишларни оилангизни сақлаб қолишингиз учун бажаришингиз мумкин. Аммо оилавий муҳит зулм қилиш даражасига етиб борса бунга сабр қилишга мажбур эмассиз. Турмуш ўртоғингиз муносабатларингизни ҳам яхшилаб ўзингиз учун алоҳида уй-жой қилиб олишга ҳаракат қилишингиз керак экан. Валлоҳу аълам.