Ассалому алайкум! Бизнинг 1ёш 9ойлик қизимиз бор лекин жуда ҳам асабий Кочада юрганда тосатдан асабийлашиб ерга ётволади йиғледи уйда ҳам яхши кайфиятда болса ҳам бирданига асабийлашиб қолади озидан ози бор овози билан бақоради чирилледи йиғледи йиглаганда яхши гапирса баттар йиғледи урушса ҳам баттар йиғледи бирор нарса қилмоқчи болсам масалан:памперсингни алиштирамиз юр десам қайсарлик қилиб оёқ тираб олади Адаси ишдан келиши билан телифон бер Деб жанжал қилади Нима қилишни билме қолдим эркалигими ёки неврапатоликга корсатиш керакми бошим қотди маслаҳат Беринг илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Шикоятларингиздан бу холат болалар неврози ёки педагогик- психологик муаммо натижаси булиши эхтимоли юк,ори. Болалар орасида хозирда уяли телефонларга карамлик ,богланиб колиш тармок отиб кетди десам муболага килмаган буламан !
Кичик ёшдаги болалар телефон ёки компьютердан фойдаланишлари мумкин эмас. Бу жуда кўп айтиладиган гаплардан бири. Аммо, катталар ҳар доим ҳам бунга қулоқ солишмайди. Кимдир учун бу оддий ҳолатдек туюлса, телефоннинг зарарини билган инсонлар учун унинг хавфи маълум.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) икки ёшгача бўлган болаларга гаджетлар бериш мумкин эмаслигини ва унинг ўрнига китоб ўқиб бериш кераклигини тавсия қилади.
✔️ Болалар уч ёшдан сўнг видеоларни томоша қилиши ва планшет ёки смартфон ўйнаши мумкин. Лекин бу вақт 1 соатдан ошмаслиги керак.
✔️ 6-12 ёшли мактаб ўқувчиларининг телефон ва компьютердан фойдаланиш муддати 2 соатгача бўлиши мумкин.
✔️12 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмир ёшдаги болалар учун гаджетлар ва телефонлардан 4 соатдан кўп бўлмаган ҳолда фойдаланишлари лозим.
Болангизнинг инжиклиги , к,айсарлиги масаласига келсак ,
Кичик ёшдаги болалар телефон ёки компьютердан фойдаланишлари мумкин эмас. Бу жуда кўп айтиладиган гаплардан бири. Аммо, катталар ҳар доим ҳам бунга қулоқ солишмайди. Кимдир учун бу оддий ҳолатдек туюлса, телефоннинг зарарини билган инсонлар учун унинг хавфи маълум.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) икки ёшгача бўлган болаларга гаджетлар бериш мумкин эмаслигини ва унинг ўрнига китоб ўқиб бериш кераклигини тавсия қилади.
✔️ Болалар уч ёшдан сўнг видеоларни томоша қилиши ва планшет ёки смартфон ўйнаши мумкин. Лекин бу вақт 1 соатдан ошмаслиги керак.
✔️ 6-12 ёшли мактаб ўқувчиларининг телефон ва компьютердан фойдаланиш муддати 2 соатгача бўлиши мумкин.
✔️12 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмир ёшдаги болалар учун гаджетлар ва телефонлардан 4 соатдан кўп бўлмаган ҳолда фойдаланишлари лозим.
Кичик ёшдаги болалар телефон ёки компьютердан фойдаланишлари мумкин эмас. Бу жуда кўп айтиладиган гаплардан бири. Аммо, катталар ҳар доим ҳам бунга қулоқ солишмайди. Кимдир учун бу оддий ҳолатдек туюлса, телефоннинг зарарини билган инсонлар учун унинг хавфи маълум.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) икки ёшгача бўлган болаларга гаджетлар бериш мумкин эмаслигини ва унинг ўрнига китоб ўқиб бериш кераклигини тавсия қилади.
✔️ Болалар уч ёшдан сўнг видеоларни томоша қилиши ва планшет ёки смартфон ўйнаши мумкин. Лекин бу вақт 1 соатдан ошмаслиги керак.
✔️ 6-12 ёшли мактаб ўқувчиларининг телефон ва компьютердан фойдаланиш муддати 2 соатгача бўлиши мумкин.
✔️12 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмир ёшдаги болалар учун гаджетлар ва телефонлардан 4 соатдан кўп бўлмаган ҳолда фойдаланишлари лозим.
Болангизнинг к,айсарлиги масаласига келсак ,у бирон неврологик касаллик белгиси еки оддий ужарлик , психологик мухитнинг болага таьсири натижаси булиши мумкин. Хамкасбимиз Ш. Исроилова тадк,ик,отлари асосидаги педагогик- психологик карашларига дик,к,атингизни к,аратмок,чиман :
Дунёдаги болалар психологлари ва педагоглари тарбиянинг асосий моҳияти қандай бўлишидан қатъи назар, якдил фикрни илгари сурса керак: фарзанд оилада ҳамиша бўйсундирувчи (етакчи) эмас, итоат қилувчи (эргашувчи) ўринни эгаллаши зарур.
Барча халқ ва замонлар педагогикасининг асосий қонуни: кичкина қушча қушлар галасини бошқармайди. Буни бошқача сўз билан изоҳлаш мумкин: бола катталарнинг инон-ихтиёрини (дод-фарёди, хархаша ва инжиқликлари ёрдамида) ўзига тобе қилолмайди. Акс ҳолда бу ота-она ва бошқа оила аъзолари томонидан йўл қўйилган аниқ ва мудҳиш хато ҳисобланади. Яна бу келгусида боланинг руҳиятига, қолаверса, бутун оилага зарар етказиши турган гап.
Бироқ ота-оналар «катталар измига юриш» дегани кичкинтойга зўравонлик қилиш ёки оила катталарига мажбуран итоат эттириш эмаслигини тушуниши лозим. Аммо бола гўдаклигиданоқ оилада ҳамма қарорларни айнан ота-она қабул қилишини ва ҳар қандай тақиқ сўзсиз бажарилиши кераклигини тушуниб етиши даркор. Бу, энг аввало, боланинг хавфсизлиги учун зарур.
Агар бу қонун бузилса, оилада қулоқсиз бола етилади...
«Қулоқсиз болалар» қаёқдан пайдо бўлади?
Боладаги хархаша ва инжиқликларга қарши курашишни ўрганишдан олдин ёқимтой миттивойлар қачон, қай тарзда терс бўлиб қолишига ойдинлик киритиш керак. Аслида фарзанд ҳулқи (қушчанинг қушлар галасидаги юриш-туриши каби), аввало, катталар муомаласи билан чамбарчас боғлиқ. «Фаришта»лар «шайтонча»га айланиб, ота-онанинг бошига чиқиб олишига сабабчи вазиятлар мавжуд. Қуйидаги ҳолатларда болалар инжиқ, қулоқсиз ва гапга кирмайдиган бўлиб қолишади:
Оилада педагогик мезонлар йўқлигида. Масалан: ота-она бола билан ўз кайфиятидан келиб чиққан ҳолда муомалада бўлади — бугун ота меҳрибон, ярим тунгача мульфильм томоша қилишга рухсат берди, эртасига эса феъли айниган, соат 21:00даёқ болаларни ухлашга мажбурлайди.
Катталарнинг педагогик мезонлари кескин фарқ қилганда. Масалан: боланинг 21:00дан кейин мультфильм кўриш истагига ота қарши, она эса розилик беради. Бу ўринда ота-она (бошқа оила аъзолари ҳам)нинг якдил фикрда бўлиши муҳим.
Оиладагилар боланинг хархаша ва инжиқликларига «бўйин эгади». Миттивойлар ўз феъл-атворини шартли рефлекс ва инстинкт даражасида шакллантиради. Масалан, гўдак йиғи, бақир-чақир, хархаша орқали катталардан хоҳлаган нарсасига эришса, у бу усулдан то иш бергунча мунтазам фойдаланади. Натижа бермай қўйганда эса уларни ишлатмайди.
Эътибор берганмисиз, кичкинтойлар телевизор, мебель, ўйинчоқ ёки мутлақо бегона одам қаршисида сира йиғлашмайди, хархаша қилишмайди. Гщдак қанчалик кичик бўлмасин, ҳамиша ким унинг ашуласига рақс тушишини, кимнинг асабларини дод-фарёд билан енгиб бўлмаслигини билади. Агар сиз сал бўш келсангиз, унинг инжиқликлари олдида қўл кўтарсангиз, бу феъл-атвор билан бир умр ёнма-ён яшашга мажбур бўласиз.
Бу хархашаларни қандай тўхтатиш мумкин?
Гапга кирмайдиган қулоқсиз болани «фаришта»га айлантириш аслида мўъжиза яратиш эмас. Ҳақиқатда бу педагогик «устомонлик» унчалик мушкул иш ҳам эмас, лекин ота-онадан маънавий куч, сабр ва ирода талаб этади. Муҳими, бу шунга арзийди! Мазкур усулни амалиётга қанча эрта татбиқ этсангиз, фарзандингиз шунча ювош, оғир ва вазмин бўлиб улғаяди. Шундай қилиб:
Эски тизим (аксарият ота-оналар шундай йўл тутишади): ўғилчангиз депсиниб, бошини полга уриб, ҳўнграб йиғлай бошлаган заҳоти — унинг «найранг»ига учасиз ва уни тинчлантириш учун ҳамма нарсага тайёр турасиз.
Янги тизим (қулоқсиз фарзандини қайта тарбиялашни истовчилар шунга риоя этиши даркор): қизалоқ қичқириб йиғлай бошласа, унга жилмайиб қараб қўйиб, хонадан чиқиб кетинг. Лекин бола сизнинг уни эшитишда давом этаётганингизни билиши керак. Бақиравериб чарчамагунча унинг кўзига кўринмай турган маъқул. Бақир-чақир тўхтагач (бир сонияга бўлса ҳам!), жилмайиб қайтиб келинг, унга бўлган ота-оналик меҳр-муҳаббатингизни намоён этинг. Сизни кўрган заҳоти бола яна йиғлай бошласа, сиз яна бамайлихотир хонани тарк этинг. Хархаша қилишни тўхтатган заҳоти яна қучоғингизни очиб, кулиб кириб келинг.
Бироқ буни бола бошини уриб олиб, бирор жойи оғриганидан, уни кўчадагилар хафа қилишгани ёки қўшни итдан қўрқиб кетганидан фарқлай олинг. Бундай вазиятда унинг йиғи-сиғиси табиий ҳол бўлиб, болани тушуниш керак — у сизнинг ҳимоя ва ғамхўрлигингизга муҳтож. Лекин хоҳлаган нарсасига эришиш, айтганини қилдириш учун атайлаб хархаша қилаётган болани кўтариб, қучоқлаб, ўпиб юпатиш яхшиликка олиб келмайди — бу бошқа масала.
Мазкур ҳолатда ота-она матонатли бўлиши ва «найранг»га учмаслиги керак.
Шу тариқа эртами ёки кеч бола «тушуниб етади» (рефлекс даражасида): хархаша қилганда — уни ёлғиз қолдиришади, эшитишмайди. Аммо жанжални тўхтатган заҳоти унинг ёнига қайтиб келишларини, уни яхши кўришларини ва тинглашга тайёр эканликларини англаб етади.
«Одатда болада «Бақирганимда — ҳеч кимга керак эмасман, тинчланганимда — ҳамма мени яхши кўради» барқарор рефлекс шаклланиши учун 2-3 кун вақт керак бўлади. Агар ота-она бу пайтда сабр қилса, мўмин-қобил болани тарбия қилишади, сабри етмаса, боланинг хархаша ва инжиқликларига бир умр чидаб яшашига тўғри келади!»
Ҳар йили дунё бўйича болалар тарбиясига бағишланган тонналаб китоб ва рисолалар чоп этилади, бироқ юз йил муқаддам бўлгани каби аксарият ота-оналар гапга кирмайдиган болалар муаммосига дуч келаверишади. Ана шу ота-оналарга муаммоларни ҳал этишда қуйидаги мезонлар асқатади.
Болани яхши ҳулқи учун доимо мақтанг. Афсуски, аксарият ота-оналар болани ёмон иши учун жазолашади-ю, яхши ишига келганда шунга мажбур деб ҳисоблашади. Аслида бола ўз хатти-ҳаракатларини энди тўғрилай бошлаган бўлади, «яхши» ва «ёмон» баҳо ҳали у учун бегона. Шунда у яқинларининг баҳосига қараб иш тутишга ҳаракат қилади. Яхши хулқи ва гапга кирганлиги учун мақтанг, рағбатлантиринг, шунда у айнан сиз хоҳлагандек иш тутишга жон-жаҳди билан интилади.
Агар гўдак инжиқлик қилса ва ўзини яхши тутмаса — уни шахс сифатида айбламанг! Фақат муайян вазиятдаги хатти-ҳаракати учун айбланг. Масалан: ўғилчангиз болалар майдончасида ўзини ёмон тутди — бошқаларни турткилади, хафа қилди, уларнинг ўйинчоқларини олиб қўйди дейлик. Катталар кўпинча: «Сен ёмон боласан, сен қизғанчиқсан!» дейишга одатланишган. Мана шу ҳолат болани шахс сифатида айблашга яққол мисол бўла олади. Агар бундай айбловлар тизимли равишда такрорланаверса — болакай чиндан ҳам ёмонга айланади. Унга тўғри танбеҳ беринг: «Сен нега ўзингни ёмон тутяпсан? Нега бошқаларни турткилаб, хафа қиляпсан? Фақат ёмон болалар бошқаларни ранжитади, ахир сен яхши боласан-ку! Сен эса бугун ўзингни ёмон болалардек тутяпсан — сени жазолашимга тўғри келади...». Шунда бола аслида ўзи яхши эканлигини, уни яхши кўришларини ва ҳурмат қилишларини, фақат унинг бугунги ҳулқи — нотўғри эканлигини англаб етади.
Фарзандингизнинг ёши ва ривожланишини ҳамиша ҳисобга олинг.
4. Болага қўяётган талаблар оқилона бўлсин.
Ёмон ҳулқи учун вақтида жазолаш лозим (3 ёшли болани эрталаб овқатни тўкиб қўйгани учун кечки мультфильмдан мосуво қилманг — кичкинтой хато билан жазонинг боғлиқлигини тушуниб етмаслиги мумкин).
Болани жазолаётганда ўзингиз хотиржам бўлишингиз керак.
Буни психологлар тасдиқлаши мумкин: ҳар қандай суҳбатдош, жумладан, бола ҳам (у қанчалик кичкина бўлмасин) бақирмасдан, хотиржам гапирсангиз, сизни яхшироқ тушунади.
Бола билан гаплашаётганда (айниқса, у қулоқ солмаганда, хархаша ва инжиқлик қилганда, сиз эса жаҳлингиз чиқиб, хафа бўлган вазиятларда) доимо муомалангизга эътибор беринг — сиз билан бундай оҳангда гаплашишларини ахир ўзингиз ҳам хоҳламасангиз керак.
Бола сизни тушунаётганига ҳамиша ишонч ҳосил қилишингиз керак.
Нима тўғри-ю, нима нотўғрилигига ўз мисолингизда ўрнак бўлсангиз, яхшироқ самара беради. Бошқача қилиб айтганда, «Менинг айтганимни бажар»дан кўра «Мен каби бажар» болани самаралироқ тарбиялайди. Улар сиздан ибрат олсин, унутманг, қуш уясида кўрганини қилади.
Ота-она, яъни катта одам сифатида ҳамиша қарорларингизни қайтадан кўриб чиқишга тайёр бўлинг. Айниқса, бу 10 ёшли ва ундан катта болаларнинг ота-оналарига тааллуқли. Бу ёшда бола музокарага кириша олади, далил ва исботлар келтиришга қодир бўлади. У хулосани доимо сиз чиқаришингизни, лекин уни тинглашга тайёрлигингизни ва муайян вазиятларда ўз фикрингизни фарзандингиз фойдасига ўзгартира олишингизни тушуниши даркор.
Боланинг хатти-ҳаракатлари (айниқса, бу ёмон ишлар бўлса) қандай натижаларга олиб келишини тушунтиришга ҳаракат қилинг. Агар гўдак каравотчасидан ўйинчоқларини отса — уларни олиб берманг: шунда миттивой унинг бу хатти-ҳаракати ўйинчоқлардан жудо қилишини тезда англаб етади. Каттароқ ёшдаги болалар билан жиддийроқ вазиятларда шунчаки гаплашиб олса бўлади.
Мўмин-қобил болани тарбиялаш, бир қарашда, унчалик қийин эмас. Ота-она шунчаки ўз хатти-ҳаракатларини таҳлил ҳамда назорат қилиши — фарзандга муносиб ўрнак бўлиши, уларнинг хархаша ва инжиқларига учмаслиги, бола билан бажонидил суҳбатлашиши, ўз қарорларини бамайлихотир тушунтириши зарур.
Қайси тарбиялаш усулини танлаш ўз ихтиёрингизда. Биз шунчаки оилада илиқ муносабатларни сақлашга ёрдам берадиган маслаҳатларни бериб ўтмоқчимиз:
Қандай назорат қилишни ўзингиз ҳал этинг. Жараёнга комплекс тарзда ёндашинг: болага назорат ҳақиқатан зарурлигини ва буни унга зарар етказиб қўймаган ҳолда қандай бажариш тўғрисида ўйлаб кўринг.
Болани ўз қолипингизга солишга уринманг, барча хатти-ҳаракатларингизни у билан гаплашиб олинг. Шундай йўл тутингки, бола бирор қарор қабул қилаётганда сиз томондан ҳеч қандай босимни ҳис этмасин. Қабул қилган қарори учун мустақил жавоб беришига имкон яратинг. Натижада унинг сизга бўлган ишончи ортади, воқеа-ҳодисалардан бохабар қилиб туради. Сиз эса ўз навбатида ўзингизни назорат қила бошлайсиз.
Ота, она ва фарзанд ўртасида ўзаро ишонч бўлиши ниҳоятда муҳим. Бола ўз хатолари, кечинмалари ва муаммолари ҳақида гапиришдан чўчимаслиги зарур. Унинг ростлиги учун уришиш зинҳор тавсия этилмайди, ҳатто бу ростлик сизга умуман ёқмаса ҳам. Болага қилган хатолари учун қаттиқ танбеҳ беравериш ярамайди, акс ҳолда у сизга умуман ишонмай қўяди. Яхшиси, у нимада ноҳақ эканлигини жаҳлсиз, бамайлихотир гаплашиб олишга ҳаракат қилинг. Унинг ишончини бир марта йўқотсангиз, яна қайтариш осон кечмайди. Негаки, бола билан муносабатларда устунлик қилиш бу ҳали унинг дўстига айланишни англатмайди.
Энг муҳими — ишончини суиистеъмол қилманг. «Мен сенга ишонгандим, сен эса...» иборасини кўп ишлатиш муносабатларнинг қадрсизланишига олиб келиши мумкин.