Ихтиёрий жарроҳлик стерилизацияси асоратлари кам, аммо...

21:58 / 03.03.2019 | Дарё | 963
Ассалому алайкум! Менда ҳомиладорлик даври оғир кечади. Қон босимим тинмай кўтарилади. Шифокорлар туғмасликни маслаҳат беришди. Ҳомиладор бўлишдан сақланиб, спирал қўйганман. Аммо бу ҳолат қон кетишини кўпайтиради. Ҳайз кунларим ҳам жуда кўп бўлади. Бу эса намоз ўқишимда, рўза тутишимда ҳалақит қилади. Турли хил дорилар ҳам ичгим йўқ. Саволим шуки, трубаларни тиктирса, бу аёл саломатлиги учун зарарлими? Бунинг ёмон асоратлари борми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Ихтиёрий жарроҳлик стерилизацияси ёки ДХС аёл ва унинг турмуш ўртоғи розилиги асосида ўтказиладиган жарроҳлик муолажаси бўлиб, унинг плюс ва минус томонлари мавжуд. Стерилизациянинг асоратлари кам, аммо бор:
биринчиси, умумий ёки маҳаллий анестезиянинг асоратлари;
иккинчиси, реканализация, яъни каналларни қайта очилиб кетиши (операция натижаси нотурғунлиги);
учинчиси, спайкалар ҳосил бўлиши;
тўртинчиси, бачадондан ташқари ҳомиладорлик.
Стерилизациянинг бошқа контрацепция турларидан нисбатан устун томони унинг ҳайз циклига ва либидога таъсири йўқлигидир