Ҳайз

06:30 / 04.03.2019 | Назокатхон | 1030
Ассалому алайкум! Ёшим 42да. Ҳайз куним 4 кундан ортиқ бўлади. 10 кундан кейин яна келади. Бир ойда икки марта ҳайз кўрмоқдаман. Маслаҳат беринг
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Сиз перименопауза даврида, яъни климакс олди даврида экансиз. Бу давр ҳайз циклининг ўзгариши билан характерланадиган давр ҳисобланади. Перименопауза даврида аёл тухумдонларида эстроген гормони ажралиши давом этган ҳолатда, прогестерон миқдори эса камая боради, бу эса ўз навбатида бачадон ички деворининг қалинлашиб, унда полип ёки миоматоз тугунлар пайдо бўлиш эҳтимолини оширади. Бу келажакда ҳайз циклининг ўзгариши ва қон кетишларга олиб келади. Умуман олиб қараганда, аномал қон кетишларга сабаб бир нечта: гормонал контрацептивлар қабули, инфекциялар, эндометриоз, бачадон полиплари ва миомаси, рак ва рак олди ҳолатлари, айрим қон касалликлари, қалқонсимон без касалликлари, жигар касалликлари. Гинекологга мурожаат қилиб, текширувлардан ўтинг. Бунда сизга трансвагинал УЗД, қондаги эстроген, прогестерон, ФСГ гормонларини текширтириш ва объектив кўрик натижалари ёрдам беради. Лозим топилса, гестагенлар билан даволанилади (агар сабаб гормонал дисбаланс бўлса)