Ихтиёрий жарроҳлик стерилизацияси асоратлари кам, аммо...

21:58 / 03.03.2019 | Дарё | 888
Ассалому алайкум! Аллоҳ рози бўлсин. Жавобингиз учун раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Ихтиёрий жарроҳлик стерилизацияси ёки ДХС аёл ва унинг турмуш ўртоғи розилиги асосида ўтказиладиган жарроҳлик муолажаси бўлиб, унинг плюс ва минус томонлари мавжуд. Стерилизациянинг асоратлари кам, аммо бор:
биринчиси, умумий ёки маҳаллий анестезиянинг асоратлари;
иккинчиси, реканализация, яъни каналларни қайта очилиб кетиши (операция натижаси нотурғунлиги);
учинчиси, спайкалар ҳосил бўлиши;
тўртинчиси, бачадондан ташқари ҳомиладорлик.
Стерилизациянинг бошқа контрацепция турларидан нисбатан устун томони унинг ҳайз циклига ва либидога таъсири йўқлигидир