Qaynonam bilan kelisholmadim

03:13 / 24.08.2022 | Gulchexra | 475

Assalomu aleykum. Toyimga 5 oy bo’ldi hozir 1 yarim oylik homiladorman. Lekin qaynonam bilan kundan kunga o’rtamizda muammo kottalashib ketvotti. Shu kungacha juda kop koynimga tegadigan gapla gapirdila. Har doim gaplariga ortiqcha javob bermaslikka, yoki hop db ketishga harakat qilardim lekin homilador boganimdan beri gaplariga chidomayamman. Man ulaga yomon gapirib yoki ulani behurmat qib yomon ish qimiman. Har doim qatga chiqsam nima qisam ulaga etaman. Lekin erimga kop mani gapirib hotinin mani hurmat qimidi, mani yomon koradimi db gapirib erimga har hil gumonla sob qoyadila. Uy ishlarida azgina qiynalib qosam yoki ulguromasam qizlayam yordamlashishsin db yordam sorasam siz nega mani qizlarimga osilasiz, ulaga osilmen ulgurmasez tez tez qilin ishizzi db mani chunmidila, bir martta namozga kirib ketganimda azgina ovqat tegi oganda, namoz oqigani kirib ketvotganimda oziz oshxonada ovqatga qarab turudiz shunga hotirjam chiqib kettim disam manga baqirib manda nima qasdiz bor oldirmoqchimisiz mani db vohma qb qolimdan idishlani yulib jahl qilib urishdila, kichkina arzimagan ishlagayam man hayolimdan otmagan narsalani gapirib vohma qilib kichkina aybimmi kotta qib korsatadila. Mani qizizde korin man sizzi qiziz bolaman disam kelin ozini ornida bolishi kere qizde bolomidi hich qachon siz kelinsiz db ortaga har doim devor qoyadila. Homilador boganimga nima yesamam qayt qilib taksikozim sal qiyinro otvotti shunchun ovqat yiyishga qiynalvoman. Yaqinda oyimmi korgani boraman dib erimdan javob osam hop mayli faqat onamga etgin didila, ertalab oyijon man oyimmi korgani bormoqchidim dudim nima bor oyizzikida otgan safar borib kelib kechasi qayt qb mazez bomadi didila, oyimmikiga borganim uchunmas taksikoz boganim uchun qayt qvomman onammi sogindim korgim kevotti 2 hafta boldi disam nima qibti 2 hafta bosa man onammi 6 oy kormaganman olib qomisz bormasez, onezikiga borib kasal bob kelasiz keyin biza doxtorga oboramiz, mazza qvoszmi doxtorma doxtor yurib didila, indamadm, keyin onamizzi biza soginsegam boromasdik sizam bormasez hich nima qimidi didila man onammi korgim kevoti soginvomman taksikozim ogirlashib ketvoti disam siz qachondan onezga mehribon bob qoldiz, qachondan onezi soginadigan bob qoldiz, toydan oldin onez bilan urishib qolib arazlab yurudizu endi onezi korgiz keb qoldimi db toydan oldingi eski narsalani kovlab koynimga teyadgan gapla gapirib hafa qildila. Ozi har doim iloji boricha manga tegadigan onammi yomon db gapirishga harakat qiladila. Buvijon mehmon bob keganlarida behostan zinada eshitib qoldim, mani rosa yomonlab buvijonga har hil gapla bilan mani yomon tarafdan korsatib otirganakanla ushandayam buvijon manga baqirib urishib rosa hafa qilishdi. Ohiri man charchavoman, kotaromayamman, yolgon, tuhmat, gij gijlashladan charchavoman, kop koynim orib siqilib sal gapdan yeglavoruradigan bob asabiy bob qovoman. Duo qilib har doim ulaga yaxshili soriman manga mehrli bolishlarini soriman lekin mani qaynonam yoqtirmayaptila. Uydigilani oldida yaxshi gapirib yumsho muomila qilib bolam bolam didila lekin ozimga yomon gapla gapiradila. Man ula bilan birga yashashi hoxlamayamman, erim bilan boshqa uyga kvartiraga chiqib bosayam yashashi hoxlavoman. Shu ishi qisam togrimi yoki boshqa yoli bormi? Qaynonammi ozgartirsa boladimi ?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолат афсуски кўп оилаларда мавжуд. Аксарият қайноналар келинга яхши қайнона бўлишга, ўзини тажрибали катта инсон эканини билган ҳолда муносабат қилишга тайёр эмас ва аксарият келинлар қайнонасининг тилини топишга ва уни тушунишга қодир эмас. Дунёда ҳар бир илмнинг зарурати бўлганидек, хусусан психологик илмнинг ҳам инсонларга нақадар зарурлигини инсонларнинг муаммолари, ўзаро бир-бирлариини тушунмаслиги натижасида юзага келади. Қани энди ота-оналар сиз каби фарзандларига бу илмни ўрганишларига аҳамият беришса, бу каби вазиятлар юзага келмас эди. Қайнонангизни ўзгартиришнинг имкони йўқ. Буни ўйлаб ёки ҳаракат қилиб умрингизни зое қилманг. Сизда дейлик икки йўл бор: бири у кишининг характерини ўрганиб, қандай муносабат қилишни билиш, бири муаммодан қочиб, оилангиздан воз кечиш. Аммо, учинчи йўл сифатида ҳали янги келин бўла туриб эрингизни ота-онасидан алоҳида яшашини ўйламаганингиз маъқул. Ўзини  мўмин деб билган ўғил албатта ота-онасининг ёнида туриб уларнинг хизматида бўлишни танлайди. Бу ерда ўзгариши керак бўлган ягона инсон ўзингиз. Оилавий муаммоларда бир томон эшитилиб, хулоса чиқарилмайди. Балки, қайнонангиз сиз айтганчалик ёмон инсон эмасдир, ўзаро тил топиша олмаганингиз боис, уларнинг ҳаракат ва сўзлари сизга янада оғир ботаётгандир? Улардан ранжиб, улар билан гап талашишдан ҳеч бир наъф йўқ. Фикрларингизни, хоҳишларингизни қайнонангизга ҳозирча айтмай турганингиз маъқул. Ҳозир бунинг мавриди эмас. Агар қайнонангиз истероид бўлса балки, сиздан илтифот ва эътибор кутаётгандир. Бу вазиятда уларни ҳам ўзингизни ҳам ранжитмаслик йўлини қилинг. Ҳомиладор экансиз сизнинг ҳозирги руҳий ҳолатингиз болага зиён етказиши мумкин. У туғилмаган бўлсада, сизнинг ҳиссиётларингизни ҳис қила олади ва бу унинг соғлигида ўз изини албатта қолдиради. Қайнон-келин ҳеч қачон она-бола каби бўла олишмайди. Иккаласи ҳам икки хил муҳитнинг вакилалари. Яхши қайнона ва келин бўлиш учун самимий меҳр- муҳаббат, ўзаро ҳурмат, ишонч  бўлиши лозим бўлса, буларни кутсангизу аммо кутганингиз бўлмаса бу ҳам бу табиий ҳолат. Сиз онангиздек муносабат кутманг улар онанингиздек бўлмайдилар ва сиз ҳам ҳудди онангиз каби қабул қила олмайсиз. Шунингдек ўз қизидек муносабат ҳам қила олмайсиз. Шунинг учун бу вазиятни борича қабул қилишни ўрганинг. Турмуш ўртоғингизнинг онаси сифатида қадрланг ва ишонинг. Қўпинча онаси билан муносабат яхши бўлмаса ҳам қиз боланинг қайнонаси билан муносабатида муаммолар пайдо бўлади. Онанинг меҳрини қайнонадан онгсиз равишда кутиши мумкин. Онангиз билан ҳам муносабатингизни  ислоҳ қилинг, яхши бўлмаган ўринлари бўлса, албатта тузатинг. Онангиздан розилик сўранг, ҳаққингизга дуо қилишини илтимос қилинг. Қайнонангиз сизга нисбатан чиройли муносабат қилишини хоҳласангиз бир тадқиқот қилиб кўришингиз мумкин. Қайнонангизга ҳеч ҳам гап қайтарманг, фақат “хоп бўлади ойижон” денг ва доим табассум қилинг ва унга боқар экансиз ҳаёлингизда, тасаввурингизда унга гуллар, тилло тақинчоқлар, ширинликлар хуллас нимани истаса шу нарсаларни совға қилинг. Ҳар куни унинг биронта фазилатини мақтаб қўйинг. Ундан маслаҳат сўранг. Ўзингиз билсангиз ҳам, билганингизни қилсангиз ҳам маслаҳат сўранг ва албатта берган маслаҳати учун миннатдорчилик билдириб, тасаннолар айтинг. Ҳар куни шу тадқиқотни такрорлаб туришга ҳаракат қилинг. Мана кўрасиз иншааллоҳ қайнонангиз учун сиздан яхши инсон бўлмайди. Валлоҳу аълам!