Ассалому алайкум! Онам бизга сарфлаган пулларини олиб берган нарсаларини доим миннат килиб келадилар. Онам озини уради сочини юлиб бакириб дод солади бундай килманг гунох бу десам хам акл оргатма дейдилар. Бизни коп каргайди. Мен хаётим охшамаслиги бахтсизлигим сабаби шу болса керак укаларим хам хаёти ёмон, чунки онам фарзанд тарбиясига жуда этиборсиз яхши гаплашмеди бакир чакир килаверади. Бизни аклимиз заифлашиб хаётимиз зулматга кириб колган. Мен афсусдаман бундай оилада яшашни хохламайман. Менга тогри йол корсатинглар илтимос. Онамни хаккига оиламизга дуо килишингизни сорайман. Аллох рози болсин. Сизлар каби илмли оилам болсин.
– Ва алайкум ассалом! Онангизнинг бу каби ҳаракатларига сабаблар бордир. Уларнинг болалиги, ҳаёти қандай ўтган балки уларнинг таъсиридир. Невроз аломатларида, истерик ҳолатларда соч юлиб ўзига озор берилади. Имконини топишингиз билан психотерапевтга қўрсатишингиз лозим. Аллоҳ ҳикматли зот бежизга сизни айнан шундай аёлннг фарзанди бўлишингизни ҳоҳламагандир, албатта бунинг ҳикмати бор. Шундай онанинг фарзанди эканлигингиздан норози бўлиш яхши эмас гуноҳкор бўлиб қолманг. Сабаби ҳар бир бандага тақдир, умр, ризқ ва ота-онани Яратган Роббимизнинг ўзи тайин қилган. Уларга қарши чиқманг, аксинча хизматида оғринмай, бурчим деб бардавом бўлинг. Ибодатларингизда уларни ҳаққига дуо қилинг, Аллоҳдан билиб ёки билмай қилган гуноҳларини авф этишини сўранг. Улар илмсизлик қилиб хато қилган бўлсалар, сиз уларнинг ҳаққига истиғфор айтинг ва ҳидоят сўранг. Аллоҳ таоло Ўз каломида “Менга ва ота-онангга шукр қил” дея огоҳлантиради Луқмон сураси, 14-оятда. Бизнинг динимиз ота–онамизни яхши жиҳатлари учун эмас шунчаки, улар бизга ота-она бўлгани боис яхшилик қилишга буюради. Сизни дунёга келтириш учун қанча азият чекканлар, катта қилгунича қанча азият чекканлар буларни ҳаққини адо этиб бўлмайди. Она залолатда бўлса ҳам, мушриклардан бўлса ҳам фарзанд унга силаи раҳмли бўлиб, ҳурматини жойига қўйиши, ишларида ёрдам бериши, яхши муомалада бўлиши муқаддас динимизнинг кўрсатмасидир. Ҳамда онангизга қараб она ўз фарзандларига нисбатан қандай муносабат қилиши зарур ва нималарни қилмаслиги билиб олдингиз. Яъни бу воқеалар сизда катта дарс бўлибди. Сиз энди ўзингиз устингизда ишлаб, ўзингизни шакллантириб, етук инсон бўлиб ўз фарзандларингизга ибратли муносабат қилиб, меҳр кўрсатиб ҳақиқий мўтабар она бўлинг. Онангиз сизни ўзи билганича катта қилди энди сиз ўз ақл-идрокингизни ишлатган ҳолда яшашни бошланг. Ақл-идрокингизни онангиз бошқармайди. Валлоҳу аълам!