Оила

23:55 / 30.09.2022 | Nozima | 399

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозамиз умриз узоқ болсин!Биз учун қадрли вақтизди аямай саволларимизга жавоб бераётганингиз учун миннатдормиз.3қизалогим бор турмуш уртогим ҳозирда бази сабабларга кура ишсизлар шукр Аллоҳ рисқимиззи бериб турибди 2боламга 16 ёшгача болган нафақа пули оламиз ҳали 2ойликга тулмаган қиззалогим бор лекин ҳозир олаётган опаларини нафақа пулини ярмини 2ласини богчасига тулов қиламиз ярмини синглисига ишлатяпмиз памперс каша керейли нарсаларига дадаси гоҳида ҳозир пуллари юқлиги учун узларига ва уй ҳаражатларига ишлатадилар саволим 2 боламни нафақасини узига толиқ ишлатмасдан пулга муҳтож болиб қолганимизда узимизга ишлатганимиз боис болалар ҳаққига ҳиёнат қилганга кириб қолмаймизми ёки синглисини эҳтиёжларига ишлатганимиз сабаб гуноҳкор болиб қолмаймизми илтимос маслаҳат беринг

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Икковининг пулини ўзларига ишлатишингиз керак. Бу пуллар шу фарзандларга аталган, бошқага ишлатиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!