18 ёшли қиз

02:04 / 27.09.2022 | Hadicha | 454
Ассалому алайкум! Устоз менинг саволим шундаки қиз бола 18 ёш бўлса турмушга чиқиши яхшими ёки илм олишими? Ваҳоланки қизга турмуш қурганидан кейин ҳам илм олишига шароит қилиниши ваъда қилинмоқда. Бу ҳолатда қай бири афзал?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолатга қаралади. Турмушга чиқиш истаги ва зарурати кучли бўлса турмушга чиққан афзал. Бўлмаса ўқигани. Валлоҳу аълам!