Ассалому алайкум! Устоз илмингиз бунданда зиёда болсин!саволим шундан иборатки мен уй бекасиман 4 нафар фарзандим бор тогрисини айтсам бази ҳолларда шунақанги сиқилиб кетаман ич ичимдан,ҳеч нарса қилгим кемиди оз озимдан еглагим келади фарзандларимни ҳусни хулқ болишларини жуда хохлайман лекин озимни қанча босишга уринсамам ҳам базида уларга қаттиқ гапириб юбораман уй ишларига болалар тарбиясида шундай ҳолатлар боладики вақтида намозларимми вақти кечикади қизларим ҳам сал чалгиб қолсам намозларини оқишмайди озича ҳис қилиб оқишмиди шундан сиқилиб кетаман хожайним ҳам менга тарбияда ёрдам бермидила ишдан келиб телефон кориб отирадила ҳаммасига кучим етмаяпти устоз манга нима маслаҳат берасиз фарзандларим 9 ёw 7ёw 5ёw 1ёw
– Ва алайкум ассалом! Болаларнинг руҳий ҳолати онага боғлиқ. Сизда ҳаловат йуқ бўлса, агрессив кайфият бўлса, беихтиёр болаларда ҳам шу ҳолат акс этади. Ота - она фарзанд учун жонли намуна саналади. Сиз ибодатни энг муҳим амал сифатида, ҳар бир ишдан афзал билиб, ўз вақтида бажармас экансиз, қизларингизни ҳам намозга муносабати ўзгармайди. Уларга танбеҳ беришдан нефойдаки, уларга қўйган талабларга ўзингиз амал қилмасангиз. Биз фарзандларимизни исломга, ибодатга танбеҳ бериб эмас, муҳаббат билан йўналтиришимиз керак. Намоз вақти кирганда ҳамма ишимизни йиғиштириб келинглар бирга ибодат қиламиз дея бирга намоз ўқинг. Фарзанларитнгизни қўрқитиб эмас, танқид қилиб эмас, меҳр билан осонлик билан намоз нима учун буюрилган ва ибодат қилсак бизга нима яхшиликлар бўлади шу каби суҳбатлар билан йўналтирсангиз улар ҳам ҳис қилиб бажаришади. Қачонки, намоз ва зикрларга кучли аҳамият бермас экансиз, ўзингиз истагандек ҳаёт тарзига эришишингиз мушкул. Ибодат, зикрларни ўз вақтида адо этинг, бу сизнинг руҳий қувватингиз манбаи бўлади Иншаалоҳ. Она сифатида фарзанд тарбияси бўйича кўпроқ китоб ўқинг, илм олинг. Илмли онанинг фарзандлари илмга муҳаббатли бўлади, тарбияда тўғри йўл танлай оласиз. Фарзандларингиз тарбиясида эрингизни танқид қилиб эмас, аксинча биргалашиб қилинадиган ишлар, суҳбатлар ва амалларни кўпайтириш учун ташкилотчи бўлинг. Эркак кишининг психологияси, қарашлари аёлникидан буткул фарқ қилади, шу сабаб ўзингиздек ҳаракатларни улардан талаб қилманг.Валлоҳу аълам!