Хотира паст бўлса

21:04 / 28.08.2022 | Gulshanoy | 349

Ассалому алайкум! Мени 12 ёwли қизим,9 ёwли ўғлим ва 18 ойлик ўғил фарзандларим бор. Катта фарзандларимни ўзлаwтириwи пасайиб кетяпти, диққатини жамлай олмайди, дарсда тортинчоқ жуда уйда ундай эмас, дарс қилиwга эринади мактабни ёмон кўради, китоб ўқиwга умуман қизиқмайди жуда ўйинқароқ болалар. Катта ўғлим айниқса салга йиғлайди, асабий жуда, қўлларини муwт қилиб тиwини ғичирлатади жаҳли чиқса. Иw буюрсам эwитмаганга олади ҳаёл билан юради доим. 1 та гап айтиw у.н олдин ўзимга қаратиб кейин айтмасам эwтмайди. Яхwи гапирсам хоп деб билганини қилади. Базида асабийлаwиб калтаклаб юборяпман аввал урмасдим эркатой эди укаси туғилгунча. Урсам роса йиғлайди лекин индамай яна билганини қилади. У б.н қандай муносабат қилиwни билмаяпман. Опаси б.н тинмай гап талаwади доим. Бир бирига бахиллик қилади нега у эмас мен деб. Жуда қийналиб кеттим фарзанд тарбиясида. Сизларни тавсияларингизга амал қилиwга ҳаракат қиламан, доим ўқиб тураман. Лекин ўхwамаяпти негадур қаердадир хато қиляпман. Отасини боллар б.н умуман иwлари йўқ қаттиққўл эмаслар. Илтимос маслахат беринг қандай қилсам уларни ўқиwга қизиқтириwим мумкин. Нима қилсам бир бирига мехрибон бўлади ва одобли бўлади. Ёки қандайдир витамин етиwмаяптимикан деб ўйлаяпман. Аслида жуда тарбияли ва аʼлочи эди.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Аввал сиз ўзингиз психолог қабулига қатнаб туришингиз керак. Сиз хотиржам бўлишингиз билан фарзандларингиз ҳам бирин-кетин тинчлана борадилар. Албатта терапевтга олиб чиқиб болаларга қандай витамин ва минераллар етишмаслигини билиб маслаҳатига биноан шу витамин ва минералларни ичириб туришингиз керак. Озиқ*-овқатини баланслашингиз зарур. Шакар моддаси бор бўлган нарсаларни бермасликка ҳаракат қилишингиз керак. Бунинг учун эса еяётган озиқ-овқатининг таркибидаги оқсил моддасини кўпайтиришингиз керак бўлади. Болага ққаттиққўл бўлиш керак эмас. Болага меҳрлик бўлиш керак. Сиз ва отаси қаттиққўл бўлсангиз болаларингиз бир-бирларига баджаҳл бўладилар. Меҳр кўрсатсангиз улар ҳам меҳр кўрсатадилар. Албатта кун тартибини жорий қилишингиз лозим. Вақтлик ухлаб вақтлик уйғониши уларнинг асабийлигини ва қайсарлигини кетказишга катта ёрдам беради. Болаларингизни ҳам болалар психологи қабулига олиб борганингиз маъқул. Чунки уларда психик шикастланиш ҳам кузатилаяпти. Қизингиз ўтиш даврида экан. У билан сокин ҳолда кўп кўп гаплашиб туришингиз керак.Валлоҳу аълам!